Ўзбекистондаги контент-провайдерларнинг бизнеси ҳозирча истиқболсиз ва эътиборсиз қоляпти
06.10.2020
Rukn: Intervyu.
Muallif: .

“Ўзбекистон контент-провайдерлари” корхоналар Уюшмаси 2016 йилда Ўзбекистондаги энг йирик контент ва хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган. Мазкур Уюшма раиси Ганиев Нихолбек Валиевич билан суҳбатлашдик.

  • Уюшманинг асосий фаолияти нималардан иборат?

— Биринчи навбатда, бу умумий бизнеснинг узоқ муддатли истиқболи ва ўзаро тушунишларига асосланган контент-провайдерлар, уяли алоқа операторлари ва давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлиги учун янги бизнес моделларини яратишдир.

Контент-провайдер ва уяли алоқа оператори ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий малакаси учун алоҳида норматив акт зарурми?

— Таъкидлаш жоизки, контент провайдерлар мамлакатимиздаги миллионлаб абонентларга ўзларининг уяли ва контент хизматларини тақдим этадилар. Бундай муносабатлар тарафлари ушбу хизматларни тақдим этиш қоидаларини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билишлари лозим. Уюшма абонент, контент-провайдер ва уяли алоқа операторининг, масъулияти, жавобгарлиги аниқ белгиланган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишни таклиф қиляпти. Мазкур ҳужжат даромадларни фоиз мутаносиблигида  тўғри тақсимлашда аниқлик киритиши мумкин. Айни пайтда уяли алоқа операторлари ўз мавқеларидан фойдаланиб, барча шарт-шароитларни бир томонлама манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқишяпти.

Масалан, мобил алоқа операторларининг кўрсатаётган нархлари давлат томонидан тартибга солувчиларнинг расмий позициясини инкор этади. Мобил алоқа операторларининг бундай сиёсати тўлақонли тадбиркорлик субъекти сифатидаги контент- провайдерларнинг ҳуқуқларини тўғридан-тўғри бузиши мумкин.

Миллий контент-провайдерлар фаолиятида ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашуви контент-провайдерлар томонидан хизмат кўрсатишдаги рақобат муҳитининг ривожига акс таъсир кўрсатади, шу билан бирга, мамлакат бюджетига инвестициялар ва солиқ тўловларини жалб этиш ҳамда дунёнинг энг яхши тажрибаларини татбиқ этиш ҳам ёрдам бермайди.

Таҳлил қиладиган бўлсак, 2004 йилда Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари ва контент провайдерлари ўртасида даромадларни тақсимлашда контент-провайдерлар фойдасига 30/70 фоиз нисбатида ташкил этилганди. Афсуски, деярли барча уяли алоқа  операторлари бир ёқлама тартибда 80/20 фоиз — яъни алоқа  операторлари фойдасига  аниқланиб, ўзларининг ички бизнес режаларига мурожаат қилишган ва контент-провайдерларнинг манфаатларини ҳисобга олмаган. Ушбу ҳолат миллий контент провайдерларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва контент хизматлари бизнесининг кескин пасайишига олиб келади. Ўз-ўзидан давлат бюджетига солиқ тушумларининг тушиши ҳам камаяди.

Ахборот технологияларини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётга ўтиш масаласи мамлакатнинг кундалик фаолиятида асосий ўринни эгаллаб турган яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда, телекоммуникация хизматлари бозорининг бошқа субъектлари каби контент-провайдерларнинг роли ва ҳолати жуда муҳим. Мисол учун, Россия ва Қозоғистон каби қўшни мамлакатларда уяли алоқа операторлари ва контент-провайдерлар ўртасидаги даромад тақсимоти уяли алоқа операторлари фойдасига 60/40, Японияда эса аксинча 80/20 фоиз тақсимоти контент провайдерлар фойдасига тўғри келган.

Контент-провайдерларнинг манфаатлари эътиборсиз қолдирилишига қарамай, Уюшма ўз аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солади ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг меҳнат бозорини рағбатлантиришини ҳисобга олган ҳолда уяли алоқа операторлари ўртасида даромадларини адолатли ва тенг тақсимлашда миллий контент-провайдерларнинг қўллаб-қувватланишини таъминлаш учун миллий контент-провайдерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилади. Бу контент-провайдер хизматлари бозори учун умумий қоидаларни ишлаб чиқишга Уюшма аъзолари ва уяли алоқа операторлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларга ўзаро таъсир қилиши мумкин.

  • Агар мазкур соҳа тартибга солинмаса нима бўлади?

— Контент-провайдерларнинг бизнеси уяли алоқа операторларининг имконияти ва молиявий манфаатларига тўлақонли боғлиқ бўлиб, ушбу фаолият билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнига таъсир қилишга ҳеч қандай имконият йўқлигидан бизнинг Уюшмамиз хавотирда. Контент-провайдерларнинг бизнес даромади билан операторларнинг даромадини таққослаганда жуда оз. Aгар уяли алоқа операторлари контент хизматларини қўллаб-қувватлашнинг янги қоида ва талабларини бажаришдан бош тортсалар, Ўзбекистонда бундай бизнес йўқ бўлиб кетади. Давлат идоралари билан коммуникатив алоқалар бўлмайди, смс хабар орқали ҳеч қандай билдиришнома келмайди яъни бу фақат смс мулоқот ёки радио ва телевидение орқали овоз беришдан кўра кўпроқ фаолият соҳаларига таъсир қилади.

— Уюшма мавжуд вазиятга қандай таъсир қилишни режалаштирмоқда?

— Уюшма режаларида муҳим ўринлардан бири ўз аъзоларини қўллаб-қувватлаш, манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва меъёрий иш сифати, чора-тардбирларни комплекс ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бозорида контент хизмат кўрсатишни ривожлантиришдир.

Айни вақтда контент таъминотчилари ҳозирги вазиятга қандайдир тарзда таъсир қилиш умидида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига юборилиши режалаштирилган жамоавий мурожаатни тайёрлашмоқда. Ушбу мурожаатида Уюшма қуйидаги мавзуларни кўтаради:

  1. Уяли алоқа операторларидан халқаро ва миллий контент-провайдерларни жалб қилишда адолатли ёндашувни таъминлаш;
  2. Маҳаллий мутахассисларнинг меҳнат бозорини рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда уяли алоқа операторлари ўртасида даромадларни адолатли тақсимлашда миллий контент-провайдерларни қўллаб-қувватлаш;
  3. Контент-провайдерлар хизматлари бозори учун умумий қоидаларни ишлаб чиқиш ва уюшма аъзоларининг уяли алоқа операторлари билан иқтисодий алоқаларини ривожлантириш;

Ишончимиз комилки, миллий контент-провайдерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, контент-провайдерлар томонидан хизматлар кўрсатишда рақобат муҳитини ривожлантириш учун ижобий рағбат бўлиб хизмат қилади, шунингдек, дунёнинг илғор тажрибаларини ва давлат бюджетига қўшимча солиқ тўловлари кўринишида даромадларни жалб қилишга ёрдам беради. Уюшма келажакда ўзини AКТ соҳасидаги муҳим давлат лойиҳаларининг фаол иштирокчиси сифатида кўради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A.Н. Aриповнинг таъкидлашича, One Million Uzbek Coders лойиҳасини амалга ошириш аҳолининг кенг қатламларини AКТнинг янги қирраларини ривожлантиришга жалб қилиш, ёшларни, шу жумладан ногиронларни иш билан таъминлашга имкон беради. Уюшма ёшларни контент хизматлари соҳасини ривожлантиришда ўз билимларини жалб қилиш учун ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр. Маблағларни уяли алоқа операторлари билан тенг тақсимлаш асосида режалаштирилган бизнес-режаларига эришганимиздан сўнг, Уюшма аъзолари ўз даромадларининг маълум қисмини IТ-парклар ва вазирлик қошидаги AКТни ривожлантириш жамғармасини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

  • Суҳбат учун ташаккур!
Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq