«Ehson» биринчи «он-лайн» хайрия лойихасининг тақдимоти
02.12.2008
Rukn: Internet.
Muallif: .

pic

2 декабр куни «eKarmon Group» компанияси офисида компаниянинг сўнги лойиҳаларидан бири — «Ehson» он-лайн» хайрия лойихаси — [url=http://ehson.ek.uz]http://ehson.ek.uz[/url] сайтинининг тақдимоти ўтказилди. Лойиҳанинг мақсади – қариялар уйлари, болалар уйлари, интернатлар ва имконияти чекланган кишиларни қўллаб қўвватловчи бошқа ташкилотларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш хисобига аҳолининг муҳтож ва ижтимоий заиф қатламларига беминнат ёрдам кўрсатиш, ҳамда аҳоли томонидан моддий ёрдам кўрсатиш имкониятини амалга оширишдир.

pic

Лойиҳанинг асосий вазифаси – мамлакат аҳолиси орасида мазкур лойиҳани оммалаштириш, интернет ва бошқа янги технологияларни қўллаш билан моддий ёрдам/ хайрия кўрсатиш имкониятини жорий этиш, давлат, нодавлат ва тижорат ташкилотларини муҳтожларга ёрдам кўрсатишга кўмаклашишдан иборат.

pic

«Онлайн» хайрия.
«eKarmon» тизими фойдаланувчилари электрон ҳисобларида маълум пул миқдорлари мавжуд, ушбу хисобдан улар хайрия жамгармалари, болалар уйлари, мактаб-интернатлари, қариялар уйлари ва бошқа муассасаларга истаган суммани ўтказадилар. Бу маблағлар танланган муассаса, ташкилотлар электрон ҳисобларига келиб тушади. Маблагларни хохлаган вақтда ташкилот банк ҳисобига ўтказиш мумкин. Айтиш жоизки, «eKarmon» интернет-тўловлар тизими ёрдан кўрсатувчидан ва хайрия қабул қилувчидан хеч қандан комиссиялар ундирмайди.

pic

Биз хайрия жамғармалари ва бошқа ташкилотларга бепул ҳамкорлик қилишни таклиф этамиз. Айни вақтга қадар «eKarmon» тизимига бешта мехрибонлик уйи ва мактаб интернати уланган.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq