«Билайн»нинг Ғарбий минтақавий филали ўзининг 2 йиллигини нишонламоқда
19.11.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) ўзининг Ғарбий минтақа – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги икки йиллик фаолияти натижаларини эълон қилди.

«Unitel» МЧЖнинг Минтақавий ривожланиш бўйича Директори Андрей Анисимовнинг шарҳлашича, «Компания тармоғи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ишга туширилганидан буён биз катта муваффақиятларга эришдик. Охирги йилнинг ўзидаёқ минтақадаги абонентларимиз сонини икки бараварга оширдик ва эндиликда ушбу филиал Компаниянинг умумий фаолиятида асосий роллардан бирини ўйнамоқда».

Фаолият натижалари тўғрисида гапирар экан, Ғарбий минтақа филиали Директори Абай Коланов шундай деди: «Сифатли алоқа билан таъминлаш ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда таклиф этилаётган тариф ва қўшимча хизматларга янгича ёндашиш ҳар доим филиалимиз ишидаги асосий устувор вазифа бўлган ва шундай бўлиб қолади. Айни пайтда «Билайн» тармоғи минтақанинг 80 фоизи истиқомат қилувчи ҳудудида мавжуд. Ишончим комилки, мижозларимиз «Билайн» таклифларига муносиб баҳо беришди, шунинг учун ҳам биз аҳоли орасида оммабоплик бўйича юқори ўринда турамиз».

Бу йил абонентлар учун хилма-хил янги тариф режалари ишлаб чиқилди, булар орасида миллий валютадаги биринчи тариф режаси бўлган «Биринчи сўмли», қўшимча хизматлардан (SMS, WAP, GPRS) фаол фойдаланувчилар учун махсус таклиф сифатида киритилган «Суҳбат устаси» ҳамда кўп мулоқт қилувчилар учун мўлжалланган «Дақиқа плюс» тариф режаларини алоҳида кўрсатиш мумкин.

«Билайн» абонентлари «Менга қўнғироқ қил», «Чиқувчи қўнғироқлар пакети», «3 хизмат пакети» ҳамда уяли алоқа бозорида ягона саналган «Жонли ноль» ва «Ишончли тўлов» каби қўшимча хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Минтақа бўйича 294 савдо нуқталарида «Билайн»га уланиш ва унинг хизматларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Филиалнинг корпоратив мижозлари орасида минтақадаги энг йирик корхоналар, жумладан, «Устюрт Геофизика» ОҲЖ, «Игиллик Газ», «Динур» қўшма корхоналари ҳамда Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларининг филиаллари бор.

Компания ушбу минтақада ижтимоий дастурларни ҳаётга тадбиқ этишга катта аҳамият қаратмоқда. Мобил мулоқот маданиятини шакллантириш мақсадида минтақада «Мобил Этикет» бўйича давра столи ўтказилди. Ушбу лойиҳа давоми сифатида келгусида ёшларнинг уяли алоқадан фойдаланишига қаратилган «Мобил хушмуомалалилик дарслари» ўтказиш режалаштирилган. Таълим даражасини оширишга йўналтирилган «Янги технологиялар – болаларга» дастури доирасида эса Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 48-мактабга симсиз Интернет тақдим этилди.

Ғарбий минатқавий филиал «Unitel» Компаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат кўрсатувчи бўлимидир. Ушбу минтақада жаъми 3 миллиондан ортиқ киши яшайди. Хоразм вилояти таркибида Ўзбекистоннинг энг машҳур туристик марказларидан бири – музей-шаҳар Хива жойлашган бўлиб, ҳар йили у ерга минглаб туристлар ташриф буюради. Хива маркази – Ичон-қалъа мажмуаси умумжаҳон хазинаси сифатида «ЮНЕСКО» томонидан муҳофаза қилинади.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq