Тошкент ахборот технологиялари университетида «eKarmon кунлари»
12.11.2008
Rukn: Internet.
Muallif: .

pic

«eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда 11-13 ноябр кунлари «eKarmon кунлари» деб номланган тадбир ўтказмоқда. Мазкур тадбир, талабаларда электрон тижорат ва электрон ҳужжат алмашинуви соҳасида назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.

pic

Уч кун давомида талабалар, қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, «eKarmon» тизимида электрон кармонларга ва электрон рақамли имзо сертификатларга эга бўлишмокда. Хусусан, мазкур тадбир доирасида, 11 ва 12 ноябр кунларининг иккинчи ярмида семинарлар ташкил этилди. Унда компания вакиллари ўқувчилар олдида «eKarmon» тизими ишлаш технологияси, тизимда ўтказиладиган операцияларнинг хавфсизлиги ва қонунийлиги, агентлик тармоқлари, уланган интернет-дўконлар, жорий этилаётган юқори технологик янгиликлар ва «eKarmon Group» компаниясининг келажакдаги режалари тўғрисидаги маърузалар билан чиқиш қилдилар.

Шунингдек барча хоҳловчи талабалар, ўқитувчилар, ва ТАТУ –нинг бошқа ходимлари олий ўқув юртининг ўзида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими фойдаланувчисига айланиди. Ушбу мақсадларда университет юқори технологик асбоб ускуналар билан жихозланган махсус жой ажратган.

«eKarmon Group» МЧЖ рахбарияти, мамлакат ахборот жамиятининг соҳага доир билим ва тушунчаларини оширишга қаратилган бу каби тадбирларнинг фойдали эканлигига аминдир.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq