«Билайн» ўз абонентларига ишонади
08.10.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Ғарбий минтақа – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги олдиндан тўлов тизими амал қилувчи абонентлари учун янги «Ишончли тўлов» хизмати ишга тушганини эълон қилади.

«Кўп ҳолларда кундалик юмушлар билан банд бўлиб, бизнинг абонентларимиз ўз вақтида ҳисобларини тўлдиришга имкон топа олмайдилар. Энди янги «Ишончли тўлов» хизмати билан улар келгусида амалга ошириладиган тўловлар ҳисобига 3 кун муддатга кредит олишлари ва шу тариқа ҳар доим алоқада қолишлари мумкин», — дея шарқлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Ишончли тўлов» хизматидан фойдаланиш учун абонент рақами блок ҳолатида бўлмаслиги, ҳисобда эса «-$0,20» (минус йигирма цент)дан кам ва «$4»дан кўп, сўмли тариф режаларидан фойдаланувчи абонентларда эса «-250 сўм» (минус икки юз эллик сўм)дан кам ва «6000 сўм»дан кўп маблағ бўлмаслиги лозим.

Батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq