Диққат, ижодий танлов!
07.10.2008
Rukn: Yangiliklar.
Muallif: .

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган тадбирларда оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга каратилган демократик ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёни босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида эълон қилган «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуидаги ижодий танлов давом этмоқда.

Танлов шартлари:

— танловга жорий йилнинг 1 июнидан республика босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида эълон қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясининг мазмун-моҳияти ва мамлакатимизда бу ҳужжатнинг амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг демократик фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур ижтимоий- иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган мавзудаги ахборот тахлилий, публицистик ва фото материаллар қабул қилинади;
— танловга тақдим этилган материаллар мамлакатда фаолият олиб бораётган босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларда чоп этилган бўлиши лозим;
— тақдим этилган материаллар ўзбек ёки рус тилларида тайёрланган, эълон қилинган босма ёки интернет нашри аниқ кўрсатилган электрон ва матбуот нусхада бўлиши керак;
— фоторепортажлар асл нусхада тақдим этилади.
— ижодий ишларга муаллиф тўғрисида (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспортга оид) маълумотлар илова қилинади:

Ғолиблар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллиги (Омбудсман), ҳуқуқшунос олимлар, малакали мутахассис экспертлар ва ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган журналистлардан таркиб топган жюри ҳайъати томонидан аниқланади.

Танлов ғолибларига мукофотлар:
1-ўрин (1 та)
2-ўрин (2 та)
3-ўрин (3 та)
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Материаллар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига 2008 йил 1 декабрга қадар қуйидаги манзилга жўнатилади: Тошкент шаҳри — 100129, Навоий кўчаси 30-уй, 3-қават, 5-хона. тел./факс: 244-12-51, 244-15-96, [url=http://www.mmf.uz]www.mmf.uz[/url], e-mail: [email]mmf@uzpak.uz[/email], [email]mmf.uz@mail.ru[/email].

Ташкилий қўмита

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq