«Билайн» мактаб ўқувчиларига мобил этикетни ўргатмоқда
07.10.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Ўзбекистон мактабларидаги ўқувчилар учун мобил телефондан фойдаланиш одоб-қоидаларини ўргатишга қаратилган «Мобил хушмуомалалилик дарслари» дастури бошланганини маълум қилади. Мазкур дастур «Мобил этикет» лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда ва ўқув йилининг охирига қадар давом этади.

Мобил хушмуомалалилик бўйича биринчи дарс Наманган шаҳридаги 7-ўрта мактабда бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар «мобил этикет» тушунчаси билан танишиб, амалда унинг қоидаларини ўрганишди ҳамда қандай қилиб мобил телефондан фойдаланганда атрофдаги кишиларни безовта қилмаслик тўғрисида билиб олишди. Дарс қизиқарли савол-жавоблар, танловлар билан давом этди, унда мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди. Дарс сўнгида ўқувчиларга мобил этикет қоидалари баён этилган материаллар тарқатилди, улар бу борадаги саволлар ёзилган сўровномани тўлдиришди. Олинган маълумотлар келгусида ушбу дастурни ривожлантиришга ёрдам беради.

«Уяли алоқа операторининг вазифалари қаторига нафақат кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, балки мобил мулоқот сифатини яхшилаш ҳам киради. Мазкур лойиҳа доирасида биз ўсиб келаётган авлодга мурожаат қилишимизнинг сабаби шуки, инсонда мулоқот қилиш маданияти ёшлик йилларидан бошлаб шакллана боради. Мобил телефондан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялардан ташқари, биз хилма-хил қўшимча хизматларни ҳам таклиф этамиз, улар абонентларимизга атрофдаги кишиларга ҳалақит бермаган ҳолда мулоқот қилишга имкон беради»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Мобил хушмуомалалик дарслари жуда зарур ва фойдалидир. Ушбу дастур асосида фақатгина таълимий вазифа эмас, балки тарбиявий масала ҳам ётади. Биз «Билайн»нинг бу борадаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз ва биргаликда мобил алоқадан фойдаланувчи ёшлар ичида атрофдаги кишиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш малакасини шакллантиришга ҳаракат қиламиз»,- деди 7-ўрта мактаб ўқитувчиси Лобар Қорахонова.

2008 йил октбярь ойида ушбу дастур республикадаги бошқа мактабларга ҳам кенг тадбиқ этилади.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq