«Мисс Билайн» Малайзияга отланмоқда!
21.09.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) 2008 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар бўлиб ўтган «Мисс Билайн» MMS-танлови натижаларини эълон қилди.

Акция шартига мувофиқ, «Билайн»нинг олдиндан тўлов тизими амал қиладиган абонентлари орасидаги лобар хотин-қизлар MMS-хабар ёрдамида ўз суратларини танловда иштирок этиш учун юборишлари лозим эди. Ғолиблар SMS-сўров ёрдамида аниқланди.

Асосий мукофот – Малайзияга икки кишилик йўлланмани Мамадалиева Сабина қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи, шунингдек, тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллаган иштирокчиларга ҳам Компания компьютер ва рақамли фотоаппаратлар таъсис этди. Олтинчидан юзинчигача бўлган ўринни олган қизлар «Билайн»нинг махсус совғалари билан тақдирланадилар. Бундан ташқари, SMS-сўровда иштирок этган энг фаол учта қатнашчи ҳам рақамли фотоаппарат соҳибига айланади.

«Аксарият қизлар гўзаллик танловларида иштирок этишни орзу қилади ва биз ўз мижозларимиз учун ана шундай имкониятни тақдим этдик. Танловда иштирок этганларнинг барчалари ундан катта завқ олишди деб ўйлайман. Иштирокчиларни, хусусан, танловимиз ғолибларини чин дилдан муборакбод этамиз!» — деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин.

Мукофотлар топшириш маросими 2008 йил 24 сентябрь соат 11.00 да «Билайн»нинг «ЎзЭкспоМарказ»даги майдончасида бўлиб ўтади.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq