АКТ-2008 ҲАФТАЛИГИ – ЎЗБЕКИСТОН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ МУҲИМ ВОҚЕАДИР
20.09.2008
Rukn: Yangiliklar.
Muallif: .

pic

22-28 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон АКТ соҳасида йилнинг энг асосий вақеаси – InfoCom 2008 – Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги (АКТ) ўтказилади.

Ҳафталик доирасидан соҳа мутахассисларини ҳам, унга ташриф буюрувчи кенг оммани ҳам бирдек қизиқтирувчи АКТ соҳасини такомиллаштиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар ўрин олган.

InfoCom-2008 АКТ ҳафталиги доирасида режалаштирилган тадбирлар қуйидагилардан иборат:

• «Болалар учун ахборот технологиялари!» акцияси
• АКТ Саммит-2008 ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Миллий Саммит
• «ICTExpo 2008» анъанавий Миллий ахборот технологиялари кўргазмаси
• «Замонавий ахборот жамиятини ривожлантириш жараёнида ОАВ фаолияти» медиафоруми
• Интернет, мобиль, симсиз ва оптик алоқа тармоқларининг келгуси авлодлари бўйича IEEE Ўзбекистон минтақавий филиалининг ICI2008-Тўртинчи халқаро Марказий Осиё конференцияси
• «Осиёда ахборот технологияларининг ривожланиши» (ITPA-2008) мавзусидаги тўртинчи Марказий Осиё халқаро конференцияси.
• «Таълим муассасалари кутубхоналарининг энг яхши ходими» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш
• СИБИТ стандарт тизимлари давлат тилидаги учжилдлик тўпламининг тақдимоти
• Корхоналарнинг ахборот хавфсизлиги мавзусида семинар
• «Transcend, маҳсулот ва келажак режалар» мавзусида семинар
• «Электрон рақамли имзони қўллаш ва ахборотлар криптографик ҳимояси воситаларини татбиқ этишнинг амалий ечимлари» мавзусида семинар
• «Корпоратив IP телефония эволюцияси» мавзусида семинар
• «Microsoft SharePoint Portal Server технологиялари асосида самарали жамоавий ишларни таъминлаш учун ечимлар мажмуаси» мавзусида семинар
• Ўзбекистонда Интернет-провайдинг ривожланиши масалалари бўйича давра суҳбати
• Uzbekistan Gyber Games UCG2008 Autumn геймерлар турнири

InfoCom 2008 ҳафталиги тадбирлари ҳақида қисқача ахборот:
1. InfoCom 2008 – АКТ ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани:

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 22 сентябрь, 10:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Тошкент» зали
Ташкилотчилар:
• Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича қўмитаси
• Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА)
• БМТ тараққиёт дастури номидан Ўзбекистон «АКТ сиёсати» лойиҳаси
• Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси
2. «Болалар учун ахборот технологиялари!» акцияси

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 22 сентябрь куни, 11:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, 246-мактаб

3. АКТ САММИТ 2008 – Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Миллий Саммит
Ўтказиладиган сана:
2008 йил 23-26 сентябрь кунлари, очилиши 09:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази,
«Семурғ» анжуманлар зали (13-қават)
Батафсил маълумотлар [url=http://summit.ictp.uz/]http://summit.ictp.uz/[/url] сайтида

4. «ICTExpo 2008» анъанавий Миллий ахборот технологиялари кўргазмаси

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 – 26 сентябрь кунлари, 09:30
Ўтказиладиган жой: Тошкент, «Ўзэкспомарказ» МКМ ОАЖ 2-павильони (Амир Тимур кўчаси, 107) Андижон, Ёшлар маркази, Олтинкўл кўчаси,10
Батафсил маълумотлар [url=http://www.ictexpo.uz/]http://www.ictexpo.uz/[/url] сайтида

5. «Замонавий ахборот жамиятини ривожлантириш жараёнида ОАВ фаолияти» медиафоруми
Ташкилотчи:
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 – 25 сентябрь кунлари, 14:30
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Навоий» анжуманлар зали
Батафсил маълумотлар [url=http://www.mmf.uz/]http://www.mmf.uz/[/url] сайтида

6. «Осиёда ахборот технологияларининг ривожланиши» (ITPA-2008) мавзусидаги тўртинчи Марказий Осиё халқаро конференцияси.
Ўтказиладиган сана:
2008 йил 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри (Ўзбекистон)
Ўтказиладиган жой: Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ),
Тошкент 700084, Амир Темур кўчаси, 108

7. Интернет, мобиль, симсиз ва оптик алоқа тармоқларининг келгуси авлодлари бўйича IEEE Ўзбекистон минтақавий филиалининг ICI2008-Тўртинчи халқаро Марказий Осиё конференцияси
Ўтказиладиган сана:
2008 йил 24 – 25 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри (Ўзбекистон)
Ўтказиладиган жой: Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ),
Тошкент 700084, Амир Темур кўчаси, 108

8. » Таълим муассасалари кутубхоналарининг энг яхши ходими » республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 27 сентябрь куни.
Ўтказиладиган жой: Республика илмий-педагогик кутубхонаси

9. СИБИТ стандартлар тизимлари давлат тилидаги учжилдлик тўпламининг тақдимоти

Ташкилотчи: ЎзААА Республика ахборот-кутубхона маркази

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 13:30
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали
10. Корхоналарнинг ахборот хавфсизлиги мавзусида семинар

Ташкилотчи: Micros компанияси

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 15:30
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали
11. «Transcend, маҳсулот ва келажак режалари» мавзусида семинар

Ташкилотчи: Teleset Alfa компанияси

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 16:45
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали

Батафсил маълумотлар [url=http://www.telesetalfa.com]www.telesetalfa.com[/url] сайтида

12. Электрон рақамли имзони қўллаш ва ахборотлар криптографик ҳимояси воситаларини татбиқ этишнинг амалий ечимлари

Ташкилотчи: Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 10:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали

Батафсил маълумотлар [url=http://www.ftmtm.uz/]http://www.ftmtm.uz/[/url] сайтида

13. «Корпоратив IP телефония эволюцияси» мавзусида семинар
Ташкилотчи:
Alcatel-Lucent компанияси

Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 11:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали
14. «Microsoft SharePoint Portal Server технологиялари асосида самарали жамоавий ишларни таъминлаш учун ечимлар мажмуаси» мавзусида семинар

Ташкилотчи: UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этиш маркази
Батафсил маълумотлар [url=http://www.uzinfocom.uz/]http://www.uzinfocom.uz/[/url] сайтида
Ўтказиладиган сана: 2008 йил 24 сентябрь куни, 14:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали

15. Ўзбекистонда Интернет-провайдинг ривожланиши масалалари бўйича давра суҳбати

Ташкилотчи: InfoCOM.UZ журнали
Ўтказиладиган сана: 2008 йил 25 сентябрь куни, 15:00
Ўтказиладиган жой: Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107 «Б», Халқаро Ҳамкорлик Маркази, «Афросиёб» анжуманлар зали
Батафсил маълумотлар [url=http://www.infocom.uz]www.infocom.uz[/url] сайтида.

16. Uzbekistan Gyber Games UCG2008 Autumn геймерлар турнири
[url=http://www.infocom.uz/]http://www.infocom.uz/[/url]
Ташкилотчи:
InfoCOM.UZ журнали
Ўтказиладиган сана: 2008 йил 26-28 сентябрь кунлари.
Ўтказиладиган жой: Тошкент, «Инфинити» интернет-клуби

Батафсил маълумотлар [url=http://www.infocom.uz]www.infocom.uz[/url] сайтида

Янада батафсил маълумотлар бўйича қуйидагиларга мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз:

pic

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq