Ucell учинчи авлод уяли алоқа тизимини ишга туширмоқда
14.09.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

ХК «COSCOM» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “UCell” савдо белгиси остида уяли алоқа ҳизматларини кўрсатади), Ўзбекистонда уяли алоқа етакчиларидан бири, учинчи авлод уяли алоқа тизимини тест режимида ишга туширмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари тараққиётида янги босқичдир.

pic

Учинчи авлод уяли алоқа технологияси шунингдек 3G деб аталади ва мулоқот ҳамда ахборот алмашишнинг батамом янги усилидир. Абонент нафақат уз суҳбатдоши билан сўзлашиш, балки уни видео қўнғироқ орқали кўриши ҳам мумкин, телефон ёки маҳсус сим карта орқали компьютерини 3G тармоғига улаб, Интернет тизимида ишлаши, бошқа алоқа технологияларга нисбатан катта тезлик билан ахборот алмашиши мумкин бўлади. Масалан, GPRS билан таққослаганда ахборот алмашиш тазлиги 20 маротаба кўпроқ бўлади.

“3G технологияси асосида алоқани ишга тушириш биз учун, ва аминманки, Ўзбекистон уяли алоқа тизими учун улкан ютуқдир»,- деди Огуз Мемигювен, ХК «COSCOM» МЧЖнинг Бош директори. “Бизнинг компаниямиз ушбу йўналишнинг етакчиларидан бири эканлигидан мен жуда мамнунман. 3G — бу мижозларимизнинг хаётини янада яхшироқ килишга кўмаклашувчи технологиядир. Бу нафақат видео қўнғироқ, катта тезликдаги Интернет, балки рақамли телевидение ва бошқа хизматлар дегани. Бизнинг режаларимиз куп ва биз абонентларимизнинг мулоқот қилиши, ахборот алмашиш ва бошқа зарур ишларни амалга оширишга бўлган талабларини тўла қондиришга тайёрмиз».

Учинчи авлод уяли алоқасини ишга тушириш жараёни анча мураккаб ва катта инвестициялар билан бирга вақт талаб қилшига қарамай, UCell Ўзбекистонда етакчи технологияларини қисқа муддат ичида татбиқ қилиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда. Бунда унинг энг йирик акциядори – Европа телекоммуникация бозорининг етакчи компанияларидан бири бўлмиш TeliaSonera унга кўмаклашди.

“UCell” ҳозирги кунда 3G уяли алоқасини тест режимида ишга туширишдан яна бир мақсадларидан бири — келажакда ушбу тармоқни янада ривожлантиришда технологик муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилишдир. Хозирги кунда тажриба учинчи авлод алоқа тизими Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ишлаб турибти. Яқин келажакда Бухоро ва бошқа шаҳарларида хам амалга туширилиши режалаштирилган.

Учинчи авлод уяли алоқаси технологиясининг афзалликлари нимадан иборат?
1. Янада каттароқ тезликда ахборот алмашиш. Масалан, 100 мегабайт хажмидаги файлни GPRS/EDGE технологияси асосида 60 дақиқа, яъни бир соат ичида симсиз компьютерга кўчириш мумкин. Айнан шундай хажмдаги файлни 3G алоқаси орқали бир неча дақиқа ичидагина кўчириш мумкин бўлади.
2. Янада каттароқ мобиллик, чунки энди киши уз иш ёки уй компьютерига боғланмаган бўлади. Чунки истаган жойдан 3G тизимига симсиз боғланиб, катта тазликда Интернетга уланиш ва ахборот алмашиниш мумкин бўлади.
3. 3G технологияси видео қўнғироқларни ҳам амалга оширишга имконият беради. Яъни сиз ўз суҳбатдошингизни телефон экранида кўра туриб гаплашсангиз бўлади. Бу мулоқотни янада жонли, хаётий ва сифатли қилади.

Бир сўз билан айтганда, ўзининг “Янада кўпроғини кутинг” шиорига содиқ UCell ўз абонентларига энг янги технологиялар асосида янада кўпроқ, янада яхшироқ, янада сифатли хизматларни таклиф қилиш учун катта ишларни олиб бормоқда.

UСell савдо белгиси хақида
UCell (Ўзбекистон Республикаси худудида ХК «COSCOM» МЧЖ компаниясининг савдо белгисидир) мамлакатдаги етакчи уяли алоқа операторидан бири. У ўз хизматларини 12 йил мобайнида амалга ошириб келмоқда. Компаниянинг асосий фаолият доираси GSM 900/1800 стандартидаги замонавий уяли алоқа тизимини ривожлантиришдир. 2008 сентябрь ойида компания мижозлари сони 2 000 000 ортди.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq