«eKarmon» интернет-тўловлар тизими – ишончли, кулай, истиқболли!
14.09.2008
Rukn: Yangiliklar.
Muallif: .

pic

2008 йил 15 сентябр куни Миллий матбуот марказида «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир электрон тижорат соҳасида фаолият олиб бораётган компаниянинг учта муҳим ривожланиш босқичига бағишланди.

pic

Маълумки, «eKarmon Group» компанияси шу йилнинг май ойида «eKarmon» интернет-тўловлар тизимини ишга туширди. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган миллий валютага боғланган интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда электрон тўлов тизимини ривожлантириш бўйича бошланғич лойиҳа саналади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантришга муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадини қўйган компаниянинг устувор вазифаси, мамлакат аҳолисининг ишончини қозонишига олиб келувчи, келгусида компания ва унинг ҳизматлари тез суръатларда ривожланиши учун пухта техник ва қонуний асос яратишдир.

Амалдаги қонун хужжатларни ижро этиш мақсадида, қисқа вақт ичида маҳаллий тадбиркорларни «онлайн» бозорга жалб қилиш йўли билан, компания томонидан 20га яқин интернет-дўкон яратилди. Мазкур масалани ҳал қилиш учун, маҳсус йирик масштабли акция ўтказилди – маҳаллий хўжалик субъектларига «eKarmon» тизимига уланиш бўйича ечимлар пакетини бепул тақдим этилди. Пакетдан қуйидагилар ўрин олган: интернет-дўконнинг тайёр дастурий таъминоти; домент номи; сервер майдони (хостинг); «eKarmon» тизими орқали товар ёки хизматларни «онлайн» сотишда электрон шартномаларни амалга ошириш учун зарур бўлган, хамкоримиз «Multisoft Solutions» МЧЖ қошидаги электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш марказидан ЭРИ. «eKarmon Group» компаниясининг бош директори Дилшод Абдуқодиров, акция давомида, пойтахтимизнинг анъанавий савдо майдонларида фаолият олиб бораетган маҳаллий тадбиркорлар, товарлар сотишнинг янги, истиқболли йўлига катта қизиқиш билдираётганларини ва ўз навбатида, «онлайн» бозорга киришга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади. Компания вакиллари ушбу йўналишдаги ишларни фаол давом эттириб, тадбиркорларнинг билим ва тушунчаларини оширишмокда.

pic

Шунингдек, матбуот анжуманида «eKarmon Group» ва «Multisoft Solutions» (АКТ соҳасида дастурий ечимларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси) компанияларининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ҳамда диллерик тармоқларга эга бўлган компаниялар билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда қуйидаги компания ва банклар билан агентлик шартномалари имзоланган: МЧЖ PAYNET ҚК; ОА ИТБ «Ипак Йўли»; АТБ «АLOQA BANK»; ХОАТ «RAVNAQBANK»; АТБ САВДОГАР БАНК; АТБ «Хамкорбанк»; ДАТБ «Асака Банк»; ЧОАКБ Универсал банк. Имзоланган шартномаларга мувофиқ, юқорида кўрсатиб ўтилган томонлар, «eKarmon» тизими Мижозларининг электрон кармонларини тўлдириш, ҳамда электрон рақамли имзо калитлари (ЭРИ)нинг сертификатларини олиш учун зарур бўлган мижозлар идентификациясини ўтказиш бўйича Агентлар функциясини бажарадилар. «eKarmon Group» МЧЖ Агентлари доирасини нафақат Тошкент шаҳри ҳудудида, балки бутун мамлакат бўйича Агентлари доирасини кенгайтириш ниятида. Шу муносабат билан компания томонидан тегишли тузилмалар билан музокаралар олиб борилмокда.

pic

Матбуот анжуманида эътибор қаратилган яна бир муҳим масалалардан бири «eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг янги ҳизмати — «eK Mobile», яъни «Мобил кармон»нинг синов версияси ишга тушиши бўлди. Тадбир давомида янги ҳизмат «eK Mobile»нинг ишлаш технологияси намойиш этилди. Компания вакиллари маълум қилганларидек, янгиликнинг тақдимоти 2008 йил 24-26 сентябр кунлари бўлиб утадиган «ICTExpo-2008» кўргазмасида ўтказилади.

«eK Mobile» ҳизмати «eKarmon» тизимидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчиларга мобил телефон ёрдамида ўз электрон ҳисобларини бошқариш имконини беради. «eK Mobile» ҳизмати GPRS асосида ишлаб, қуйидаги имкониятларни беради:

• Фойдаланувчилар томонидан электрон рақамли имзо (ЭРИ) қўлланилиши;
• Уяли алоқа, интернет-провайдерлар, ТШТТ, коммунал ҳизматлар учун ҳақ тўлаш;
• «eKarmon» интернет-тўловлар тизимининг бошқа фойдаланувчилари электрон ҳисобларига тўловларни ўтказиш;
• Амалга оширган транзакцияларни қайд этиш;
• Фойдаланувчилар электрон кармонлари балансини текшириш.

Таъкидлаш жоизки, мижозлар, мазкур хизматдан фойдаланиш учун [url=http://www.ekarmon.uz/?lng=uzb]компания сайтида[/url] жойлаштирилган йўриқномага асосан махсус «eK Mobile» иловани ўрнатишлари лозим.

«eKarmon Group» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси электрон тижорат инфратузилмаси ривожига муносиб ҳиссасини қўшиш билан, белгиланган йуналишда ўз фаолиятини давом эттириш ниятида.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq