«Билайн»нинг «Мобил Этикет» лойиҳаси Урганчда
14.09.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) «Мобил Этикет» номли таълимий лойиҳа бўйича давра столини Урганч шаҳрида ташкил этди.

Давра столида вилоят ҳокимияти умумий ишлар бўлими бош мутахассиси Мирзоҳид Ботиров, вилоят ЙҲХБ катта инспектори Баҳром Ибрагимов, ТАТУ Хоразм филилали ректори Аҳмаджон Юсупов, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раис муовини Шерзод Машарипов, Урганч Давлат Дорилфунуни проректори Сардор Абдуллаев, Хоразм вилояти мусулмонлар кенгаши вакили Даврон Абдуқодиров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбар ўринбосари Тоҳиржон Полвонов, шунингдек, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

«Мобил Этикет» лойиҳаси бўйича давра столлари барча регионларда ўтказилди ва биз турли соҳа мутахассислари бу борада бизни қўллаб-қувватлашганидан ғоят мамнунмиз. Кейинчалик мактабларда мобил хушмуомалилик ҳафталиги, мобил этикет бўйича таълимий семинарлар ва дарслар ўтказиш режалаштирилмоқда», — деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Мен мобил этикет инсоният умумий маданиятининг бир бўлаги эканига тўла қўшиламан. Уяли алоқа мамлакатимизда яқиндан бошлаб кенг қўлланила бошлади, шунинг учун ҳам мобил этикет нормалари ҳаммада ҳар хил шаклланиб қолди. Биз мобил телефондан жамоат жойларида фойдаланишда нима мумкину нима мумкин эмаслиги тўғрисида ягона тушунча ҳосил қилишда ёрдам беришга тайёрмиз», — деди маънавият тарғиботчиси Сотим Аваз.

Мавзу муҳокамаси натижасида давра столи иштирокчилари «Мобил телефондан тўғри фойдаланиш одоб-қоидалари»ни ишлаб чиқишди ва имзолашди.

Мобил телефондан фойдаланиш одоблари бўйича
НИЗОМ

Бугунги кунда мобил телефон кундалик турмушдаги асосий эҳтиёжлардан бирига айланди. Бироқ, тадқиқотлар уяли алоқа хизматидан фойдаланувчи ҳар бир киши мобил телефондан тўғри фойдаланиш одоб-қоидаларини билиши ва унга амал қилиши зарурлигини кўрсатади, ана шу нарса мобил алоқа ривожидаги асосий омиллардан бири саналади. Албатта, исталган киши шахсий мобил телефонидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга, аммо бунда у бошқа кишиларнинг шахсий эркинликларини чегаралаб қўйишга ҳақли эмас.

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз қуйидагиларни тан оламиз ва тасдиқлаймиз:

1. Радио алоқа бошқа кишиларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларда (самолёт, тиббиёт муассасалари) ҳамда «Илтимос, телефонингизни ўчириб қўйинг» деган белги мавжуд барча жойларда хусусий телефонни ўчириб қўйиш зарур.
2. Диний муассасаларга (масжид, черков, синагога ва ш.к.) кираётганда ҳамда диний маросим ва урф-одатларни ўтказаётганда, хусусий телефонни ўчириб қўйиш лозим.
3. Спектакль, киносеанс, концерт, музей ва кўргазма залларида хусусий телефонни ўчириб қўйиш ёки товушсиз режимга ўтказиш зарур.
4. Транспорт воситасини бошқараётганда мобил телефонидан фойдаланмаслик керак.
5. Олий ўқув юртлари ва мактабларга кираётганда хусусий мобил телефонини ўчириб қўйиш ҳамда маъруза ва дарс пайтида ундан фойдаланмаслик лозим.
6. Жамоат жойларида (қаҳвахона, ресторан, магазин, жамоат транспорти ва ш.к.) мобил телефондан фойдаланганда, сигнал овозини пастлатиб қўйиш, ён-атрофдагиларни ҳурмат қилиш зарур.
7. Товуш сигнали сифатида атрофдагиларни безовта қиладиган, асабига тегадиган товушлардан (қўпол ва кескин ифодалар, мусиқалар) фойдаланиш керак эмас.
8. Бировларнинг мобил телефонидан фойдаланиш ва уларнинг розилигисиз телефон рақамларини учинчи шахсларга бериш мумкин эмас.
9. Телефон сўзлашувлари ва уяли алоқа абонентлари тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлиги ваколатли давлат ташкилотлари, мобил алоқа операторлари ва фойдаланувчиларнинг ўзлари томонидан амал қилиниши керак бўлган масаладир.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи («Beeline» савдо маркаси) «Мобил Этикет» лойиҳаси бўйича ишни 2005 йилнинг ноябрь ойида Санкт-Петербургда бошлади. У Россияда мобил сўзлашув маданиятини ишлаб чиқиш муаммосини кўтариб, жамоатчилик ва ОАВ ходимларига мурожаат қилди. 2006 йилнинг май ойида Россиянинг 21 та шаҳрида ўтказилган тадқиқот натижалари ўрганилди, унга кўра, сўралганларнинг 89 фоизи жамиятда мобил этикет қоидаларини кенг тарғиб қилишни қўллаб-қувватлашини билдирган. Навбатдаги босқичда йирик давра столлари ўтказилиб, уларда маданият ва санъат, сиёсат, бизнес соҳаси вакиллари, шунингдек, уяли алоқадан фойдаланиш бевосита хавфсизлик масалалари билан боғлиқ соҳадаги кишилар иштирок этди. Баҳслар жараёнида «Мобил этикет Хартияси» имзоланиб, унга Россиянинг турли ҳудудларидаги 130 дан ортиқ экспертлар қўшилди.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq