«Билайн» билан Грецияда!
03.09.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) ўз абонентлари учун халқаро ва CAMEL технологиясига асосланган роуминг хизмати имкониятларини кенгайтирди.

«Билайн» тақдим этаётган Camel-роуминг хизмати туфайли энди абонентлар ўз яқинлари билан «Cellcom» (Исроил), «Vivacell» (Арманистон), «Qtell» (Қатар) ва «Wind» (Греция) тармоқларида мулоқот қилишлари мумкин.

Шунингдек, одатдаги халқаро роуминг мавжуд мамлакатлар сони ҳам ошди. Улар қаторига «Unitel» (Монголия), «Tusmobil» (Словения), «Bite Latvija» (Латвия) ва «Bite Lietuva» операторлари қўшилди. Қолаверса, GPRS роуминг мавжуд операторлар рўйхати ҳам кенгайиб, унга «Aktel» (Бангладеш), «Mobitel» (Шри-Ланка), «Xfera Moviles» (Испания), «Mobitel» (Словения), «Spice Punjab» (Ҳиндистон), «Telefonica Movistar» (Мексика) ва «DiGi» (Малайзия) кирди.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун халқаро роуминг 115 мамлакатдаги 256 опреатор тармоғида мавжуд.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq