«КВАРЦ» «Билайн»га уланди
24.08.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Ойна ишлаб чиқариш саноатида Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик корхона саналган «КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти «Билайн» компаниясини ўзининг корпоратив мобил алоқа бўйича хизмат кўрсатиш оператори сифатида танлади. Ўтказилган тендер натижаси бўйича шартнома имзоланди. Ҳамкорликнинг биринчи босқичида «КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти бошқарув ходимлари учун Ўзбекистон ҳудудида алоқа хизмати кўрсатилади, бунга шаҳарлараро ва халқаро роуминг ҳам киради.

Мобил алоқа операторини танлаш алоқа хизмати сифати, қамров ҳудуди ва ягона корпоратив алоқани яратиш ва бошқариш учун қўшимча имкониятларни солиштириш асосида амалга оширилди. «Билайн» ҳамкорлик учун оптимал шартларни таклиф этди.

Фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда «КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти «Билайн»нинг миллий тариф бўйича таклифини танлади, бу тариф шартлари компания таркибига кирувчи барча ташкилотлар учун ҳам тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, ёқилган қўшимча хизматлар ходимларга бир-бирлари билан уй тармоғида имтиёзли тарифларда мулоқот қилиш имконини беради. «Билайн» қатор қўшимча хизматларни, жумладан, GPRS пакет, «Менинг мусиқам», «Мобил бюджет», «Офисга қўнғироқ» хизматларини таклиф этди. Улар орқали «КВАРЦ» ходимларининг яқинлари ва қадрдонлари ҳам имтиёзли шартлар асосида мулоқот қилишлари мумкин.

«Биз бундай йирик компанияга мобил алоқа бўйича хизмат кўрсатишдан мамнунмиз, — дейди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин. – Биз «Кварц» Ҳиссадорлик Жамиятини нафақат алоқа билан таъминлашни, балки бу стратегик ҳамкоримизнинг исталган сўровларига оператив равишда жавоб беришни ҳам асосий вазифамиз деб биламиз. Ходимларнинг фаоллигини ошириш ва бошқарув самарадорлигига қаратилган биргаликдаги қарорларни қабул қилиш узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг гаровидир».

«КВАРЦ» Ҳиссадорлик Жамияти Марказий Осиёдаги етакчи корхоналардан бири бўлиб, 1975 йилда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида консерва заводларини ойна буюмлар билан таъминлаш мақсадида тузилган. Корхонанинг асосий фаолияти шиша банкалар, бутилкалар ҳамда текис, рангли ва қорайтирилган ойналарни ишлаб чиқаришдан иборат. Завод кунига 500 минг дона хилма-хил шиша буюмлар ва 12 минг квадрат метр ясси ойналар ишлаб чиқариш қувватига эга. ([url=http://www.qvartz.uz]www.qvartz.uz[/url])

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq