Экспертлар «Билайн»нинг «Мобил Этикет» лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда
20.08.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) «Мобил Этикет» номли таълимий лойиҳа бўйича навбатдаги давра столини Бухоро шаҳрида ташкил этди.

Давра столида Бухоро шаҳар ҳокимияти вакили Шуҳрат Маҳмудов, вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Кимёхон Ражабова, вилоят «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ходими Ислом Мирзаев, шаҳар «Камолот» ташкилоти вакили Нигина Ширинова, Бухоро халқаро аэропорти ходими Леонид Жуйков, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятлари оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

«Мобил мулоқот маданиятини Ўзбекистон аҳолиси ўртасида тадбиқ этарканмиз, биз уяли алоқадан фойдаланувчилар ўзаро мулоқотдан фақатгина ижобий туйғулар олишларига интилмоқдамиз. Шу маънода биз атрофдаги кишиларнинг эътиборини жалб қилмасдан алоқада қолишга қаратилган қатор қўшимча хизматларни ривожлантиряпмиз», — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари директори Андрей Солоухин.

«Ҳозирги пайтда мобил телефон ҳаётимизга чуқур кириб келди. Аммо биз одамлар нохуш ва ноўрин мусиқалардан жиғибийрон бўлишларини истамаймиз. Масалан, жаноза пайтида никоҳ маросимидаги мусиқа чалиниб турса, атрофдагилар ўзларини жуда ноқулай сезишади. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун биз мобил телефондан тўғри фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишимиз ва уларни кенг оммага тарқатишимиз лозим»,- деди «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вакили Ислом Мирзаев.

«Дарс пайтида ўқувчилардан бирининг телефони жирингласа, ўқитувчиларнинг фикрлари бўлиниб кетади. Ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қиладиган ўқувчилар мактабда дарс жараёнида бошқаларга ҳалақит бермасликка уринади, аммо ҳамма ўқувчилар ҳам бундай қилавермайди. Шу сабабли мен мобил этикет бўйича мактабларда дарслар ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувваталйман ва ўйлайманки, бундай қоидаларни ўрганиш асло қийин эмас»,- дея қўшимча қилди вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Кимёхон Ражабова.

Мавзу муҳокамаси натижасида давра столи иштирокчилари «Мобил телефондан тўғри фойдаланиш одоб-қоидалари»ни ишлаб чиқишди ва имзолашди.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи («Beeline» савдо маркаси) «Мобил Этикет» лойиҳаси бўйича ишни 2005 йилнинг ноябрь ойида Санкт-Петербургда бошлади. У Россияда мобил сўзлашув маданиятини ишлаб чиқиш муаммосини кўтариб, жамоатчилик ва ОАВ ходимларига мурожаат қилди. 2006 йилнинг май ойида Россиянинг 21 та шаҳрида ўтказилган тадқиқот натижалари ўрганилди, унга кўра, сўралганларнинг 89 фоизи жамиятда мобил этикет қоидаларини кенг тарғиб қилишни қўллаб-қувватлашини билдирган. Навбатдаги босқичда йирик давра столлари ўтказилиб, уларда маданият ва санъат, сиёсат, бизнес соҳаси вакиллари, шунингдек, уяли алоқадан фойдаланиш бевосита хавфсизлик масалалари билан боғлиқ соҳадаги кишилар иштирок этди. Баҳслар жараёнида «Мобил этикет Хартияси» имзоланиб, унга Россиянинг турли ҳудудларидаги 130 дан ортиқ экспертлар қўшилди.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq