«Билайн»дан Малайзияга йўлланмани ютиб олинг
11.08.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) ўз абонентлари учун «Мисс Билайн» танловини ташкил этди.

Танлов 2008 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар давом этади.
Танловда иштирок этиш учун шахсий фотосуратни қисқа 5555 рақамига MMS-хабар тарзида юбориш лозим. Бунга жавоб тариқасида сурат қабул қилингани ёки сайтда жойлаштириш рад этилгани тўғрисида SMS-хабар келади. Рад этилган ҳолатда унинг сабабини албатта кўрсатилади. Фотосурат акциянинг [url=http://www.missbeeline.uz]www.missbeeline.uz[/url] сайтидаги рейтингига келиб тушади. «Билайн» абонентлари фотосурат учун SMS ёрдамида қатнашчининг махсус кодини 5555 рақамига юбориб овоз беришлари мумкин. Акция давомида энг кўп овоз олган қатнашчи танлов ғолиби бўлади.

Танловнинг бош соврини – Малайзияга икки кишилик йўланма.
Батафсил маълумотни [url=http://www.missbeeline.uz]www.missbeeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq