«Билайн»нинг GPRS хизмати жануби-ғарбий вилоятларда
24.07.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) жануби-ғарбий минтақада жойлашган Бухоро ва Навоий вилоятларида «3 хизмат пакети»: GPRS-Интернет, GPRS-WAP ва MMS ишга тушганини маълум қилади. «Билайн»нинг ушбу хизмати аввал Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ишга туширилганди.

GPRS (General Packet Radio Service) – бу GSM тармоғи ёрдамида Интернетга уланиш йўлларидан биридир. Бунда телефонни модем сифатида қўллаган ҳолда Интернетдаги маълумотларни телефонда ҳам, компьютерда ҳам кўриш мумкин.

pic

«Абонентларимиз учун хилма-хил қўшимча хизматлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш Ўзбекистондаги «Билайн» фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – GPRS хизмати мижозларни тобора ўзига жалб қилиб келмоқда. Масалан, ушбу хизмат ёрдамида Бухородаги муқаддас қадамжоларда зиёратда юрган абонент мобил телефонида қизиқарли сюжетни суратга тушириб, уни дўстига юбориши мумкин. Бундан ташқари, GPRS хизмати туфайли абонент электрон почта ва Интернетнинг бошқа имкониятларидан доимий фойдаланиш имкониятини қўлга киритади».

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq