Энди «Билайн» Мальдив оролларида
26.06.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) халқаро роуминг хизмати имкониятларини кенгайтирмоқда.

Ўзбекистондаги «Билайн» абонентлари учун роуминг хизмати мавжуд мамлакатлар қаторига «Vodafone Hungary Ltd» (Венгрия), «PT Hutchison CP Telecommunications» (Индонезия), «U Mobile» (Малайзия), «P&T Luxembourg» (Люксембург), «Dhiraagu» (Мальдив ороллари), «Elisa Eesti AS» (Эстония) ва «Societe Francaise de Radiotelephonie» (Франция) қўшилди. Шу билан бирга, тармоғида GPRS роуминг мавжуд операторлар рўйхати ҳам кенгайиб бормоқда, уларга «Nextel Communications Inc» (АҚШ) – Nextel абонентлари учун «Unitel» тармоғида, «True Move» (Таиланд), «PT Hutchison CP Telecommunications» (Индонезия) ва «Mobitel» (Грузия) киритилди.

«Биз саёҳат давомида абонентларимиз нафақат алоқада қолишларига, балки Интернет, WAP ва MMS каби қўшимча хизматлардан ҳам фойдаланишларига имкон яратишга ҳаракат қиламиз. «Билайн»нинг Ўзбекистондаги абонентлари учун халқаро ва GPRS роуминг хизмати кўпгина мамлакатларда мавжуд. Келгусида бизнинг абонентларимиз GSM операторлари тармоғида маълумотларни мобил узатиш хизмати мавжуд бўлган бошқа мамлакатларга борганларида ҳам, уларга GSM ва GPRS роуминг хизматини тақдим этиш режалаштирилган», — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Техника ишлари директори Михаил Богоявленский.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун халқаро роуминг 114 мамлакатдаги 251 опреатор тармоғида мавжуд.

Сафар давомида «Билайн» абонентларига ёрдам ёки маслаҳат зарур бўлса, +998(90) 185-00-55 телефон рақами орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш мумкин.

Роуминг ҳамкорлар тўғрисида батафсил маълумот [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтида мавжуд.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq