Андрей Анисимов минтақавий ривожланиш бўйича Директор лавозимига тайинланди
18.06.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («ВымпелКом» ОҲЖ таркибига кирувчи ҳамда «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Андрей Анисимовни минтақавий ривожланиш бўйича Директор лавозимига тайинланганини маълум қилади.

«Андрей Анисимов ривожланиш даражаси ва иштирокчилари сони турли даражада бўлган фаолият бозорларида ката тажриба орттирган. Россиядаги меҳнат фаолияти даврида у кўплаб муваффақиятларга эришди. Андрей энг яхши тажрибаларни Ўзбекистонга ҳам олиб киришига ҳамда «Unitel» командаси билан максимал натижаларга эришишига ишонаман»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Бош Директори Игорь Пилюгин.

«Ўзбекистондаги вилоятларда бизнес жадал ривожланиб, кундан-кунга ўсиб бормоқда. Мен тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги технологияни жорий этиш ва шу асосда қўшимча хизматлар ишлаб чиқишни асосий вазифам деб биламан. Албатта, хизмат кўрсатиш даражасини жаҳондаги юқори андозалар билан тенглаштириш олдимизда турган муҳим устуворликдир»,- деди Андрей Анисимов.

Андрей Анисимов 1963 йилнинг 30 мартида Красноярскда туғилган.

1986 йилда Санкт-Петербург Техника Университети асбобсозлик факультетини «муҳандис-электромеханик» мутахассислиги бўйича тугатган. 1999 йилда Нижегород Архитектура-қурилиш академиясида «маркетинг» мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

1986 йилдан 1997 йилгача Северодвинск шаҳридаги «Морфизприбор» ташкилотида ҳамда бошқа корхоналарда меҳнат қилган. Бу даврда денгиз объектлари учун электрон-акустик аппаратларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланган.

2001 йил октябрь ойида Нижегород филиали тижорат ишлари директори лавозимига «ВымпелКом»га ишга ўтди.

2003 йил апрель ойида Ульяновск шаҳрига филиал директори этиб юборилди. Унинг бевосита раҳбарлиги остида филиал «қайта қурилди», самарали жамоа шакллантирилди ҳамда келгуси муваффақиятли ривожланиш учун асос барпо этилди.

2004-2005 йилларда А. Анисимов Нижегород филиали директори лавозимида иш олиб борди. У филиалнинг олға интилишига қаратилган бир нечта лойиҳаларни ишлаб чиқди ва ҳаётга тадбиқ этди, натижада Нижний Новгород филиали юқори рақобат шароитида етакчи даражасига кўтарилди.

2006 йил январь ойида у Санкт-Петербург филиали директори лавозимига ишга ўтди.

2008 йил 16 июнда «Unitel» МЧЖнинг минтақавий ривожланиш бўйича директори лавозимига тайинланди.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq