Роуминг ҳамкорларимиз бутун дунёда
29.05.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) халқаро роуминг хизмати имкониятлари кенгаяётганини маълум қилади.

Ўзбекистондаги «Билайн» роуминг ҳамкорлари қаторига «PT Mobile-8 Telecom» (Индонезия), «Etisalat» (Афғонистон), «Vodafone Iceland» (Исландия), «Digicel Jamaica Limited» (Ямайка), Telekom Malaysia International (Cambodia) Co. Ltd (Камбоджа) ва «Dialog Telekom» (Шри-Ланка) қўшилди. Шунингдек, «China Mobile» (Хитой), «Telkomsel» (Индонезия), «Emirates Integrated Telecommunications Company» (БАА), «Hi3G» (Швеция) ва «Hi3G» (Дания) операторлари тармоғида GPRS роуминг хизмати ишлай бошлади.

«Биз абонентларимиз чет элга борганда муаммога йўлиқмасликлари учун хорижлик ҳамкорларимиз билан ишлашни давом эттирмоқдамиз,- деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Айни пайтда бошқа мамлакатларнинг операторлари билан синов ишлари олиб борилмоқда ва тез орада уларнинг уяли алоқа тармоғида ҳам роуминг хизматидан фойдаланиш имкони туғилади».

Бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун халқаро роуминг 114 мамлакатдаги 245 опреатор тармоғида мавжуд.

Сафар давомида «Билайн» абонентларига ёрдам ёки маслаҳат зарур бўлса, +998(90) 185-00-55 телефон рақами орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш мумкин.

Роуминг ҳамкорлар тўғрисида батафсил маълумот [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтида мавжуд.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq