«Билайн»нинг роуминг ҳамкорлари бутун дунёда мавжуд
28.04.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) халқаро роуминг хизмати имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда.

Бу сафар Ўзбекистондаги «Билайн»нинг роуминг ҳамкорлари қаторига Celtel (Нигерия), SiftBank Mobile Corp. (Япония), HT Eronet (Босния ва Герцеговина) ҳамда Sentel (Сенегал) қўшилди.

«Абонентларимиз уяли алоқа хизматидан деярли бутун дунёда фойдаланишлари мумкинлиги бизни хурсанд қилади, шу боис биз роуминг кўламини домий равишда кенгайтириб боришга интилмоқдамиз»,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги «Билайн» хизматидан фойдаланувчилар учун роуминг хизмати 113 мамлакатдаги 238 оператор тармоғида мавжуд.

Агар саёҳат асносида «Билайн» абонентларига ёрдам ёки мутахассис маслаҳати керак бўлса, +998 (90) 185-00-55 телефони орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш Маркази билан боғланиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq