«Билайн»нинг янги мулоқот давраси
18.04.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) барча корпоратив абонентлар учун «Менинг даврам» тариф режаси амалга киритилганини эълон қилади.

Янги «Менинг даврам» тарифи – бу корпоратив абонентлар учун абонент тўлови мавжуд бўлмаган уникал тариф режасидир.

«Биз ўз корпоратив мижозларимизга мўлжалланган тарифларни кенгайтиришда давом этмоқдамиз. «Менинг даврам» тарифи режага киритилган дақиқалар билан қизиқмайдиган, фақат реал сўзлашув вақти учун пул тўлашни истаган абонентлар учун айни муддаодир. «Менинг даврам»ни танлаш улар учун энг яхши қарор бўлади», — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Менинг даврам» тариф режасида корпоратив гуруҳ ичидаги чиқиш қўнғироқлари $0,01ни ташкил этади. Қолган барча маҳаллий қўнғироқлар қайси йўналишга қилинишидан қатъий назар $0,03дан иборат. Тармоқ ичидаги қўнғироқлар – бепул.

Батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq