«Билайн»дан янги SMS-имкониятлар
02.04.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) ўз абонентлари учун халқаро SMS-хабар юборишда янги имкониятлар юзага келганини маълум қилади.

Тез орада Ўзбекистондаги «Билайн» абонентлари бутун дунёдаги операторларнинг абонентлари билан тўлиқ равишда халқаро SMS-хабар алмашиш имконига эга бўлади. Айни пайтда бундай алмашув имконияти Хитой билан йўлга қўйилган.

«Биз абонентларимизга бутун дунё бўйлаб SMS-хабар юбориш қулай бўлиши учун хилма-хил ресурслардан фойдаланишни давом эттирмоқдамиз. Талабларга тўла жавоб бериш мақсадида компаниямиз ўз абонентларига sms-hubbing хизматини, яъни тўғридан-тўғри роуминг келишув мавжуд бўлмаган тақдирда sms-хабар алмашишнинг янги усулини таклиф этади»,- деди «Unitel» МЧЖ Техника ишлари Директори Михаил Богоявленский.

SMS алмашинув билан боғлиқ мазкур хизмат бир вақтнинг ўзида дунёдаги 700дан ортиқ мобил алоқа опреаторлари тармоғига боғланиш имконини беради. Бу амалдаги технологиядан қатъий назар (CDMA, GSM, iDEN, TDMA, DAMPS, AMPS) МДҲ ва бошқа мамлакатлардаги мобил алоқа операторлари ўртасида ишончли sms-хабар алмашиш демакдир.

Операторларнинг ушбу гуруҳидаги абонентлар учун юбориладиган ҳар бир SMS-хабар нархи олдиндан тўлов амал қиладиган (pre-paid) абонентлар учун ҚҚC билан 0,20$, тўловни кейин амалга оширадиган (post-paid) абонентлар учун эса ҚҚСсиз 0,20$ни ташкил қилади.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq