«Билайн» Европа ва МДҲда GPRS-роумингни кенгайтирмоқда«Билайн» Европа ва МДҲда GPRS-роумингни кенгайтирмоқда
26.03.2008
Rukn: Без рубрики.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) халқаро GPRS-роуминг кўлами тобора кенгайиб бораётганини эълон қилади. Энди «Билайн» абонентлари учун GPRS-роуминг Turkcell (Туркия), Ukrainian Radio Systems (Украина), Azerfon (Озарбайжон), Armenia Telephone Company (Арманистон), Telenor Sverige (Швеция) ва Network Norway (Норвегия) операторларининг тармоғида ҳам мавжуд.

Шу тариқа, бугунги кунда Ўзбекистондаги «Билайн»дан фойдаланувчилар учун GPRS-роуминг хизматидан 13 та мамлакатдаги 16 та оператор тармоғида фойдаланишга имкон яратилди.

«GPRS-роуминг хизмати жуғрофиясини кенгайтириш – бу «Билайн» хизматларини ривожлантиришдаги муҳим йўналишлардан бири. Биз мижозларимиз бошқа мамлакатларга сафар қилганда нафақат алоқада қолишларини таъминлашга, балки компаниямиз тақдим этаётган хилма-хил хизматлардан фойдалана олишларига ҳам имконият беришга интилмоқдамиз»,- деди «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

GPRS-роуминг хизмати «Билайн» абонентларига нафақат «уй» тармоғида, балки GPRS технологияси ишлайдиган барча ҳудудларда Интернетда ишлаш, WAP-ресурсларидан фойдаланиш ва мультимедия хабарларини (MMS) юбориш имконини беради.

Агар саёҳат асносида «Билайн» абонентларига мутахассис ёрдами ёки маслаҳати зарур бўлиб қолса, +998 (90) 185-00-55 рақами орқали Мижозларни қўллаб-қувватлаш Маркази билан боғланиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq