Фақат гаплашган сониялар учун ҳақ тўланг
19.03.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) 2008 йилнинг 20 мартидан бошлаб барча ҳудудий филиалларда «Шунчаки сонияли» тариф режаси амалга киритилганини эълон қилади.

«Биз абонентларимизга яқинлари ва дўстлари билан мулоқотга киришиш ҳар доим қулай ва завқли бўлиши учун янги тариф режаларини таклиф қилишни давом эттирмоқдамиз,- дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – «Шунчаки сонияли» тариф режаси – бу сўзлашувнинг биринчи сониясиданоқ сониялаб тарифлаш демакдир. У кўпинча қисқа қўнғироқ қиладиганлар, фақат гаплашган сониялари учун пул тўлашни ҳамда қўнғироқларнинг тўлиқ дақиқага айланиши хусусида эсламасликни хоҳлаганлар учун мўлжалланган».

Ҳисобдаги маблағни бошқа олдиндан тўлов амал қиладиган тариф режаларидаги каби ноль балансгача ишлатиш мумкин. Тармоқ ичидаги кириш қўнғироқлари – бепул. Ўзбекистон бўйича бошқа барча қўнғироқлар биринчи сониядан бошлаб сонияли тарифлаш билан дақиқасига 3,6 центни ташкил қилади. Тармоқ ичидаги роуминг мавжуд эмас, яъни абонент уй ҳудудидан ташқарида бўлганда халқаро қўнғироқлар учун қўшимча ҳақ олинмайди. Тармоқ ичидаги роуминг қўнғироқларни бошқа рақамга йўналтирганда ҳам мавжуд бўлмайди.

Сонияли тарифлаш қўнғироқларни йўналтириш, халқаро чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш ва «Овозли почта» хизматидан фойдаланишга ҳам тааллуқлидир.

Мазкур тариф режасига *110*515# қисқа кодини териш орқали ўтиш мумкин. «Шунчаки сонияли» тариф режасига келгуси сўзлашувлар учун $3 тўлаган ҳолда «Билайн» офиси ёки компания расмий дилерлари идорасида уланиш мумкин. Тариф режасини ўзгартириш нархи — $0,05.

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq