Олтин рақамлар «Gold-50» ва «Gold-100» билан
17.03.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

«Unitel» Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) чиройли (олтин) рақамларни дилерлик тармоғи орқали 90 % чегирма билан сотиш учун «Gold-50» ва «Gold-100» тариф режалари амалга киритилганини эълон қилади.

Мазкур тариф режаларига «Unitel» МЧЖнинг Ўзбекистондаги барча ҳудудий филиалларида жойлашган дилерлик тармоқларида уланиш мумкин. Акция 2008 йилнинг 31 мартигача бўлиб ўтади.

«Энди бизнинг абонентларимиз март ойи давомида ўрнатилган андозадаги $50 ва $100 номиналли чиройли (олтин) рақамларни 90 фоиз чегирма билан компаниянинг дилерлик пунктларидан сотиб олишлари мумкин»,-дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Чиройли (олтин) рақам – бу унинг эгасининг муваффақияти кўрсаткичидир. У оғзаки айтилганда осон эсда қолади, чиройли кўринишга эга ҳамда нозик ҳиссиётли кишиларни ҳам бефарқ қолдирмайдиган ажойиб совғадир».

Чиройли (олтин) рақамлар – бу охирида такрорланадиган ху-ху, хх-уу ва –ххх рақамлар йиғиндиси бўлган рақамлардир.

Чегирмали чиройли (олтин) рақамни ёқиш учун абонент дилердан «Gold-50» ёки «Gold-100» тариф режали СИМ-комплектни сотиб олади ва мувофиқ равишда $8 ёки $13 тўлайди. Ушбу тариф режаларида *102# (баланс тўғрисида маълумот), *115# (СИМ-картани ишга тушириш), *104# (экспресс-тўлов картасини ишга тушириш) USDD кодлардан ташқари овозли ва овозли бўлмаган фаолиятлар кўзда тутилмаган.

Шу боис, «Gold-50» ёки «Gold-100» комплектини сотиб олиб, абонент *115# кодини териши лозим, шунда у «Sizning SIM-kartangiz ishga tushirildi. “Shahar” tarifiga o’tish uchun *110*504#ni tering» деган жавоб олади. Шундан сўнг, абонент тариф режасини бошқа бирор тарифга ўзгартириши мумкин (дастлабки тариф сифатида «Шаҳар» режаси таклиф этилади).

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq