Игорь Олегович Пилюгин «UNITEL» МЧЖ Бош Директори этиб тайинланди
03.03.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Тошкент, 03 март 2008 йил. “Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Игорь Олегович Пилюгин «Unitel» МЧЖ Бош Директори лавозимига тайинланганини маълум қилади.

«Бизнес нуқтаи назаридан қараганда, биз Ўзбекистонда юксак натижаларга эришдик, эндиликда олдимизда ана шу муваффақиятни ривожлантириш, бир неча мамлакатлардаги фаолиятимизнинг афзалликларини тадбиқ этган ҳолда етакчи хизмат кўрсатиш компаниясига айланиш вазифаси турибди. Ишончим комилки, Тожикистонда қўлга киритган малакасига суяниб, Игорь Пилюгин ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олади», — дея шарҳлади МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича Ижрочи Вице-президент Дмитрий Плесконос.

Игорь Пилюгин Тожикистондаги бизнесни бошидан шакллантирди. Унинг бошчилигида «ТАКОМ» МЧЖнинг абонент базаси AC&M Consulting маълумотига кўра январь охирида 412 мингга кўтарилди. Компаниянинг уяли алоқа бозоридаги ҳиссаси 20,16 %ни ташкил этади.

«Фаолият аҳоли эҳтиёжини қондиришга қаратилгандагина муваффақиятли компанияга айланиш мумкин. Шунинг учун ҳам мен «Билайн» алоқа сифатини яхшилаш, янги фойдали тариф режалари ва қўшимча хизматлар жорий этишни ўзимнинг олдимда турган асосий вазифа деб биламан»,- деди Игорь Пилюгин.

Игорь Пилюгин 1973 йилнинг 7 апрелида Фрунзе шаҳрида таваллуд топган. 1996 йилда Москва Физика-Техника Институтини «муҳандис-физик» мутахассислиги бўйича қизил диплом билан тугатган. Назарий ва экспериментал физика Институти (Москва) аспирантурасида таҳсил олган ва NEMO-2 (Франция) халқаро экспериментида иштирок этган. 2001-2002 йилларда Билайн-Университетда умумий бошқарув курсларида қатнашди. Профессионал Лойиҳа Бошқарувчиси (Project Management Institute) гувоҳномасига эга.

1998 йилдан 2000 йилгача «Иридум Евразия» (Москва) ОҲЖда спутник мобил алоқа оператори бўлиб ишлаган, бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини бошқариш, ахборот технологиялар лойиҳаларини ишлаб чиқишга масъул бўлган.

2000 йилда «Вымпелком» ОҲЖнинг Ахборот Технологиялари Дирекциясига ишга таклиф этилган.

2003 йилда Стратегик Дастурлар Дирекциясига ишга ўтиб, «Вымпелком» ОҲЖ сотиб олган компаниялар интеграцияси лойиҳасига масъул бўлган. 2004 йил ноябрида унинг раҳбарлигида «Оренсот» ОҲЖ Волгабўйи минтақаси ҳудудий бизнес фаолиятига бирлаштирилган. «Вымпелком» биринчи бор МДҲ давлатларига чиққанда, 2005 йил апрель ойида Қозоғистондаги «Картел» компаниясининг «Билайн» савдо белгиси остида «Вымпелком» ОҲЖ компаниялари гуруҳига қўшилиши лойиҳасини муваффақиятли тугатган.

2005 йилда Игорь Пилюгин Корпоратив ривожланиш блокида 9 та Россия шўъба корхоналарининг «Вымпелком» ОҲЖга қўшиб олиш дастурига бошчилик қилди. 2006-2007 йилларда, «UNITEL»га келишдан аввал, у «Вымпелком»нинг Тожикистондаги шўъба компанияси – «Таком»ни бошқарган.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq