«Билайн»дан «Менга қўнғироқ қил» хизмати
26.02.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Тошкент, 26 февраль 2008 йил. “Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) барча абонентлар – жисмоний ва юридик шахслар учун янги «Менга қўнғироқ қил» хизмати амалга киритилганини эълон қилади.

«Менга қўнғироқ қил» хизмати абонентларга бошқа абонентга, шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа GSM операторлари абонентларига исталган балансда (ҳатто ҳисобда ноль қолганда ёки манфий сон бўлганда ҳам) қайтиб қўнғироқ қилишни сўрашга имкон беради. «Кўпинча биз турли хил фавқулодда ҳолатларга дуч келамиз, бунда мобил телефонга катта эҳтиёж сезилади. Шундай ҳолллар бўладики, бизнинг абонентларимиз ҳисобни тўлдиришга улгуришмайди, айни шундай пайтларда «Менга қўнғироқ қил» хизмати уларга ҳисобларида маблағ қолмаган тақдирда ҳам алоқада қолишларига ёрдам беради ҳамда керакли одам билан боғланишга имкон яратади», — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин.

«Менга қўнғироқ қил» хизмати қўшимча бирор нарса талаб қилмайди ва автоматик тарзда ёқилади. Қайтиб қўнғироқ қилиш ҳақидаги сўров SMS шаклида уни юборган абонент номидан келади. Абонент ўз телефонида қуйидаги командани терса кифоя: *145* <мамлакат коди> <оператор коди> абонент рақами #

Абонент «Менга қўнғироқ қил» сўровини Компаниянининг тармоғи мавжуд исталган нуқтадан туриб ёки роумингда бўлган ҳолда юбориши мумкин. Бироқ, роумингда барча кириш ва чиқиш қўнғироқлари бепул бўлмаслиги сабабли «Менга қўнғироқ қил» хизматидан фойдаланиш ва қўнғироқни қабул қилиш учун абонент ҳисобида зарур миқдордаги маблағ бўлиши лозим.

Хизматдан фойдаланишда айрим чекловлар ҳам қўйилган: бир суткадаги қайтиб қўнғироқ қилиш тўғрисидаги сўровлар сони 10 тадан ошмаслиги керак. Бу ва бошқа хизматлар тўғрисида [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан ёки бепул 0611 рақамига қўнғироқ қилиб маълумот олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq