Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг 2007 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари тўғрисида маълумот
26.02.2008
Rukn: Yangiliklar.
Muallif: .

Ҳисобот даврида алоқа ва ахборот-коммуникация соҳасидаги ислоҳотларни бориши аввалом бор давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган давлат дастурларининг бажарилиши таъминлаш бўйича ишлар олиб борилди ва бунининг натижасида бир қатор кўрсаткичларга эришилди.

pic

2007 йил давомида алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги корхоналар томонидан 882,2 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди (ўтган йилга нисбатан ўсиш 151,9 фоиз).

Барча даромадларнинг 58,6 фоизи, яъни 517,1 млрд. сўм аҳолига хизмат кўрсатишдан олинди. Бу кўрсаткич 2006 йилга нисбатан 75,6 фоизга ошди.

2006 йилга нисбатан кўрсатилган алоқа хизматларининг ҳажми: шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари 4,7 фоиз, посилкалар 19,6 фоиз, пул ўтказмалари 3,5 фоизга ўсди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг тизимидаги лўкхона ва ташкилотлари бўйича экспорт 2007 йилда 31,09 млн. АҚШ долларини ташкил этди, белгиланган режа 105,3 фоизга бажарилди.

2007 йилда асосий телефонлар сони 36,2 мингтага ошди ва 2008 йил 1 январь ҳолатига кўра 1,81 млн. донани (йил бошига – 1, 774 млн. дона) ни ташкил этди.

pic

Ўрнатилган АТСларнинг ишлатиш коэффициенти 89,6 фоизни ташкил этади. АТСларни рақамлаштириш даражаси 82,3 фоизни ташкил этди.

pic

2008 йил 1 январь ҳолатига кўра мобил алоқа абонентларининг сони 5,888 млн.тани ташкил этди (йил бошига 2,720 млн., 2007 йил давомида 3,168 млн. абонент уланди).

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимидаги корхоналар йилни ижобий натижалар билан якунладилар.

Тўғридан-тўғри жалб қилинган чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар бўйича 206,3 млн. АҚШ долл. ёки 259,88 млрд.сўм ўзлаштирилди (йиллик режа 164 фоизга бажарилди).

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли телевидение ва радиоэшиттириш дастурлари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 12 сентябрдаги ПҚ-172-сон қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги узоқ ва бориши қийин бўлган аҳоли яшаш пунктларига 396 комплект телевизион узаткич, 374 комплект радиоузаткич, 400 комплект йўлдош қабул қилиш тизими ва Азимут объектида 1-та йўлдош қабул қилиш ва узатиш станцияси ускуналари ўрнатилди ҳамда Давлат комиссияси томонидан ишга қабул қилинди.

Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларининг билим олишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида университет ҳудудида 1200 ўринли иккита уч қаватли ўқув корпусларини қуриш ишлари якунланди ва ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорини ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 2006 йил фаолиятлари якунларини инобатга олган холда, 2007-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш натижасида қуйидагиларга эришилди:
рақамлаштириш даражаси 82,3 фоизга етказилиб, топшириқ 104 фоизга бажарилди;
рақамли телефон аппаратлари зичлиги 100 фуқаро ҳисобига 5,87 тани ташкил этди, бу ўз ўрнида режанинг 100 фоизга бажарилганини кўрсатмоқда;
шаҳарлараро, халқаро телефон сўзлашувларнинг режаси 104,7 фоизга бажарилди, яъни бу 277,4 млн. тани ташкил этди;

ЎзТВ 1-телевизион каналини узатиш қамрови республика бўйича 100 фоизни ташкил этди.

2007-2008 йилларда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ҳамкорлигида республика бўйича ахборот-коммуникация хизматларини кўрсатувчи Республиканинг қишлоқ худудларида 400 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг сони 254 тага етиб, 2007 йил режаси 130,3 фоизга бажарилди. Республика бўйича 2007 йил давомида ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 552 тани ташкил этди.

Почта алоқаси соҳасида электрон жўнатмалар хизматидан фойдаланувчилар сони 18,77 мингдан ошиб, режа 2 баробарга бажарилди;

Хат жўнатмалари 1000 кишига 605,4 тани ташкил этиб, режа 100,8 фоиз;
Почта корхоналаридаги электрон почта мижозлари 6210 тани ташкил этиб, режа 1,7 баробарга;

Янги хизматларни кўрсатувчи почта объектлари 281 тани ташкил этиб, режа 59,2 фоизга бажарилди.

Ушбу кўрсаткич « 2010 йилгача Почта алоқаси тармоғини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш» дастурини амалга ошириш натижасида таъминланади.

“Матбуот тақатувчи” АК томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, вақтли матбуот нашрларини тўла сақланишини ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Қорақолпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий ва Қашқадарё вилоят корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганиб чиқилди ва ушбу корхоналар негизида компания шўъба корхоналарини ташкил этиш ишлари олиб борилиб, Навоий “Матбуот тарқатувчи” масъулияти чекланган корхона базасида Компаниянинг шўъба корхонаси ташкил этилди.

Компьютерларни ва ахборот дастурларини янгилаш ҳамда ягона ахборот тизимини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларни узатиш тармоғи орқали даврий нашрларга ва ҳар хил товарларга буюртмалар қабул қилиш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш мақсадида «Интернет магазин» сайти яратилмоқда. Шу билан бирга мижозларга қулайлик яратиш мақсадида вақтли матбуот нашрлари Каталоглари киритилган Компания Веб- сайти янгиланмоқда.

Республикамизнинг миллий Интернет сегментини ривожлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган 2002-2010 йилларга компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.

2008 йил 1 январь ҳолатига кўра маълумотлар узатиш, жумладан Интернет тармоғига уланиш хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони – 781 та, жамоа пунктларининг умумий сони 776 та.

pic

Шу билан бир қаторда олиб борилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ жойларда оммавий ахборотдан фойдаланиш шахобчаларини ташкил этиш учун берилиши лозим бўлган лицензия учун тўловлар миқдори камайтирилди ва сервис ривожлантириш бўйича тегишли шарт шароитлар яратилди.

Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 362 Мбит/с.га етди. Интернетдан фойдаланувчилар сони 2,01 млн.та, яъни 1000 фуқаро ҳисобига 74 фойдаланувчини ташкил этмоқда.

Барча давлат бошқарув органлар Интернет тармоғига уланган.

Электрон ҳужжат айланиши тизимининг ривожланиши ва амалиётга татбиқ этилиши, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ҳажмини ошириш ва уларнинг экспортини ривожлантириш йўналиши бўйича бир қанча йўналишларда ишлар амалга оширилди, жумладан:
— қонунда белгилангандек Агентлик қошида махсус ваколатли орган тузилди ва у томондан электрон рақамли имзо калитларни рўйхатга олиш учун 2 та марказ рўйхатдан ўтказилди (Агентлик тизимида, ҳамда Давлат солиқ қўмитасида), томонидан 9852 та калитлар ва электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари берилган. Бундай марказларни иқтисодиётни бошқа соҳаларида ҳам очиш имкониятлари мавжуд (Марказий банк ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги);
— электрон рақамли имзо ҳужжатларга қўл қўйиш жараёнларни тартиблаштириш бўйича меъёрий база яратилди, шу жумладан ушбу ҳужжатларни ҳаққонийлигини тасдиқлаш, уларнинг ахборот хавфсизлиги таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, 5-та миллий стандарт қабул қилинди, электрон ҳужжат айланиш тизимини ҳокимият ва давлат бошқаруви органларида жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
— дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар сони, 2007 йил якунига кўра 212 тани ташкил этди.
— йил давомида ташкил этилган ўқув марказларида 1077 та дастурчи тайёрланди. Бугунги кунда 222 нафар дастурчи таҳсил олмоқда.

2007 йил мобайнида Ахборот-кутубхона марказлари (АКМ) фонди 26 минг адабиётга ошиб, уларнинг умумий фонди 4,342 млн. нусхани ташкил этган ва 119 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон кўриниши ҳамда 240 мингдан ортиқ китоблар, диссертациялар, авторефератлар ва журналларнинг библиографик ёзувидан иборат йиғма электрон каталог шакллантирилган.

Тошкент вилояти «Турон» АКМдан ташқари барча АКМлар «ZiyoNet» ахборот тармоғига уланган («Турон» АКМ биноси капитал таъмирланмоқда). Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятлари АКМлари веб-сайтлари яратилган ҳамда мунтазам янгиланиб бормоқда, қолган АКМлар веб-сайтларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

2007 йил якунида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тизимидаги акционерлик компаниялари, жамият ва корхоналарида малака ошириш бўйича ишлаб чиқилган режалари асосида, республикадаги турли малака ошириш марказлари ҳамда соҳа малака ошириш марказлари билан тегишли хўжалик шартномалари асосида раҳбарлар, мутахассис ва ходимларнинг техник саводхонлиги, мутахассислиги бўйича малакавий ўқув курслари, семинар ва тренинглари ташкиллаштирилган тарзда амалга оширилиб, ҳисобот даврида жами 7199 нафар рахбар ва мутахассис ходимлар ўз малакаларини оширишди. (шундан 6330 нафари АКТ бўйича), жумладан: Инженер-техник марказида-2533; Вилоят малака ошириш ва фуқаро муҳофазаси институтларида–396; Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида-40; бошқа ўқув марказларида-538 ва жойларда ташкил этилган ўқув курс ва машғулотларида-3692.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига асосан ТАТУ ахборот-коммуникация соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича бош олий таълим муассасаси этиб белгиланиб, Самарқанд, Фарғона, Урганч, Нукус ва Қарши шаҳарларда филиаллари ташкил этилди ва ҳозирги кунда талабалар контингенти – 9249 тани ташкил этмоқда.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq