Бутун Ўзбекистон бўйлаб «Бизникилар»
17.02.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Тошкент, 15 февраль 2008 йил. “Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Ўзбекистоннинг барча вилоятларида «Бизникилар» тариф режаси жорий қилинганини маълум қилади.

«Бизникилар» тариф режаси 2007 йилнинг 5 ноябрида фақат Тошкент минтақавий филиалида савдога чиқарилган эди, — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Ўтган вақт ичида уяли алоқа бозорида бу тарифга талаб ортди, шу боис 15 февралдан бошлаб биз ушбу тарифни барча мавжуд ва келгуси абонентларимиз учун таклиф қилишни бошладик. «Бизникилар» тарифи дўстлари ва таниш-билишлари Ўзбекистондаги турли мобил операторлари тармоғида бўлганлар учун мўлжалланган бўлиб, унда мобил телефонларидан кириш қўнғироқлари бепул, қолган барча қўнғироқлар эса дақиқасига 3 центдан иборат.

Абонент тўлови кунига 8 цент (Марказий минтақавий филиал бундан мустасно – Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида 3 цент), барча қўнғироқлар тўлиқ дақиқага яхлитланади. Абонентлар «Бизникилар» тариф режасига *110*512# қисқа кодини терган ҳолда «Менинг Билайним» (BeeOffice) хизмати ёрдамида ёки Мижозларни қўллаб-қувватлаш Марказига 0611 рақами орқали мурожаат қилиб ўтишлари мумкин.

Ҳисобдаги маблағни бошқа олдиндан тўлов амал қиладиган тариф режаларидаги каби ноль балансгача ишлатиш мумкин. Тариф режасини ўзгартириш нархи — $0,05.

Мазкур тариф режаси тўғрисида [url=http://www.beeline.uz]www.beeline.uz[/url] сайтидан батафсил маълумот олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq