«Билайн» халқаро қўнғироқлар нархини туширмоқда
08.02.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

Тошкент, 10 февраль 2008 йил. “Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) 2008 йил 10 февралдан бошлаб халқаро қўнғироқлар учун нархларнинг туширилишини маълум қилади.

2008 йил 10 февралдан бошлаб МДҲ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё давлатларига амалга ошириладиган халқаро қўнғироқлар нархи корпоратив абонентлар учун қўшимча қиймат солиғисиз 25 центдан иборат бўлади.

«Бизнинг корпоратив мижозларимиз орасида халқаро қўнғироқларни тез-тез амалга оширадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Россия ёки Марказий Осиё мамлакатларида уларнинг ҳамкорлари, қариндош-уруғлари ва дўстлари бўлиши мумкин, — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат ишлари Директори Андрей Солоухин. – Ана шундай абонентларимиз учун биз МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатларига дақиқасига ҚҚСсиз 25 цент тўлаб қўнғироқ қилиш имкониятини яратмоқдамиз».

Халқаро қўнғироқлар учун нархларнинг тушиши Эксперт1, Эксперт2, Менеджер1, Менеджер2, Менеджер3, ТопМенеджер1 ва ТопМенеджер2 тариф режалари учун амал қилади.

Агар абонент халқаро қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи хизматни ёқмаган бўлса, уни ишга тушириш учун компания офисларига ариза билан мурожаат қилиши кифоя, шунингдек, у ҳисобига $100 миқдорида депозит қўйиши лозим.

Бу борада 0628 рақамига қўнғироқ қилиб батафсил маълумот олиш мумкин.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq