МТС Нукусда янги офисини очди
21.01.2008
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

МТС компанияси Қорақалпоғистон Республикасида ўзининг янги офисини очганини маълум қилади.

pic

Республикамиз ҳудудларида сони ортиб бораётган абонентларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида МТС компанияси янги ва кенг офисларини ташкил этиш ишларини давом этмоқда. 22 январь куни Нукус шаҳрида ана шундай янги офис очилди. Бинонинг ташқи ва ички безаги МТС стандартларига мувофиқ бўлиб, компаниянинг янги мавқеини акс этади.

Янги офис шаҳар марказидаги Тўрткўл шоссеси 138А уйда жойлашган (Қорақалпоғистон Республикаси Фанлар академияси биноси қаршисида). Умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этадиган офис залида абонентларга тез ва самарали хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган. Бу ерда абонентларга 10 та оператор хизмат кўрсатади, 3 та кассада тўлаш мумкин. Зал майдони зарурат туғилганда янада кўпроқ абонентларга қулай шароитларда хизмат кўрсатиш учун иш ўринларини кўпайтириш имконяти бор.

Абонентлар МТСнинг Нукусдаги янги офисида барча турдаги хизматлардан фойдаланиш – МТС тармоғига уланиш, алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш, экпресс-тўлов карточкаларини харид қилиш, қўшимча хизматларга уланиш, ва шунингдек, абонентларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай масалани ҳал этиш имконига эга.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq