Янги йилни яқинлаштиринг!
28.11.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic

МТС компанияси барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклайди ва янги йил акциясининг “Янги йил рақамлари” ва “Янги йил SMSлари» хизматларини ишга тушириш ҳақида эълон қилади. Абонентлар дўст ва яқинлари билан янада кўпроқ мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Тунги мулоқотни ёқтирадиганлар учун МТС 2007 йил 1 декабрдан бошлаб “Янги йил рақамлари” хизматини таклиф этади.

Акциянинг хар бир қатнашчиси ўз “янги йил рақамлари” рўйхатини тузиши мумкин, ушбу рўйхатга Ўзбекистонда МТС абоненти бўлган 10 та дўстларининг рақамларини киритиб, улар билан тунда 00:00 дан 06:00 гача БЕПУЛ мулоқот қилишлари мумкин. Дўстларингизнинг рақамларини рўйхатга киритиш учун қуйидаги USSD хизмат рақамига қўнғироқ қилиш керак:

*111* 881*халқаро кўринишдаги телефон рақами #
Мисол учун, рўйхатга 1030909 рақамини киритиш учун *111*881*998971030909# териш керак.

Агарда сиз рўйхатга тасодифан керак бўлмаган рақамни киритган бўлсангиз, уни рўйхатдан ўчириб ташлашингиз мумкин..

Бунинг учун USSD хизматнинг *111*882*халқаро кўринишдаги телефон рақами# рақамини териб, қўнғироқ қилиш керак.

Масалан, агар рўйхатдан 1030909 рақамини ўчириб ташлаш учун *111*882*998971030909# рақамини териб, қўнғироқ қилиш керак.

Хизматнинг ҳолатини ва рўйхатингизда қандай рақамлар борлигини билиш учун USSD хизмат рақамини териш керак: *111*88#

Акцияга уланиш учун бир маротабалик тўлов — 1$. Тўлов биринчи рақамни рўйхатга киритишингиз билан олинади.

SMS орқали мулоқот қиладиганлар ва дўстларини табриклайдиганлар учун эса МТС “Янги йил SMSлари” хизматини таклиф этади.

2007 йил 1 декабрдан бошлаб, МТС абонентлари шанба ва якшанба кунлари исталган МТС рақамига SMS-хабарлар юборишлари мумкин.

Ушбу хизматни ёқиш учун компания офисларига мурожаат қилиш керак ёки USSD-хизматнинг қисқа рақами орқали *111*991# ҳам ёқиш мумкин.

Акцияга уланиш учун бир маротабалик тўлов — 1$.
МТСнинг янги йил акциялари ёрдамида янги йил билан бепул табриклар қилинг!

Акциялар барча тариф режалари учун амал қилади, «TIME» ва «RED» режаларидан ташқари.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq