Қўшниларимиз янада яқин
05.09.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
“Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) 5 сентябрь 2007 йилдан янги «Қўшнилар» тариф режаси амалга киритилганини эълон қилади.

«Билайн» ўз абонентлари учун Россия ва Марказий Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) мамлакатларидаги яқинлари ва дўстлари билан дақиқасига 30 цент бўлган ягона паст баҳода суҳбат қуришга имкон яратди.

«Ўзбекистон аҳолиси кўпчилигининг Россия ва қўшни мамлакатларда яшаётган қариндош-уруғлари ва дўстлари мавжуд. Ишончимиз комилки, ушбу янги тариф режаси ана шундай кишиларга жуда мос келади ва улар ўзлари учун қадрли бўлган инсонларга арзон нархда қўнғироқ қилиш имконини муносиб баҳолайдилар», — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник.

«Қўшнилар» тарифининг ўзига хос томони шундаки, унда биринчи сониядан бошлаб секундлаб тарифлаш амал қилади.

Бу тариф режасида абонент тўлови мавжуд эмас. Тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқлари дақиқасига 3 цент, тармоқ ичидаги кириш қўнғироқлари – бепул. Бутун республика бўйича қолган барча қўнғироқлар ягона нарх – дақиқасига 6 цент миқдорида тарифланади.

Ушбу тариф режасига *110*510# қисқа кодини териш орқали ўтиш мумкин. Тариф режасини ўзгартириш нархи — $0,05.

«Билайн»нинг бошқа тариф режаларидаги каби, янги «Қўшнилар» тариф режасида ҳам абонентлар ўз маблағларини ноль балансгача сарфлашлари ва бунда кириш қўнғироқлари ҳамда қисқа хабарларни қабул қилишлари мумкин.

***

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича GSM ва 3G андозасидаги рухсатномалари 250 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq