Дўстона суҳбатлашамиз
14.08.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
“Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) янги «Дўстлар» тариф режаси амалга киритилганини эълон қилади.

Янги «Дўстлар» тарифида «Билайн» мижозлари билан аввалгига қараганда кўпроқ суҳбат қуриш мумкин, чунки ушбу тарифда тармоқ ичидаги барча чиқиш қўнғироқлари дақиқасига 1 центни ташкил этади.

«Биз ҳамиша абонентларимизнинг мобил мулоқотларини янада осонлаштиришга интилиб келмоқдамиз, — дея шарҳлади «Unitel» МЧЖ Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник. – Ушбу тариф дўстлари ва яқин кишилари «Билайн» алоқасидан фойдаланувчи кишиларга жуда мос келади.»

«Дўстлар» тариф режаси фақат Тошкент, Марказий, Жанубий ва Жануби-ғарбий филиаллар, яъни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, шунингдек, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари абонентлари учундир. Тариф шартлари жорий йилнинг 15 октябригача амал қилади, кейинги ўзгаришлар тўғрисида ўрнатилган тартибда маълум қилинади.

Тармоқ ичидаги кириш қўнғироқлари – бепул, Ўзбекистон бўйича қолган барча қўнғироқлар баҳоси эса дақиқасига 4 центдан иборат. Мазкур тариф режасида абонент тўлови мавжуд эмас ва барча қўнғироқлар тўлиқ дақиқага яхлитланади.

«Дўстлар» тариф режасига «Менинг Билайним» хизмати ёки уяли телефондан *110*508# ни териш орқали ўтиш мумкин.

«Билайн»нинг бошқа тариф режаларидаги каби, ушбу янги «Дўстлар» тариф режасида ҳам абонентлар ўз маблағларини ноль балансгача сарфлашлари ва бунда кириш қўнғироқлари ҳамда қисқа хабарларни қабул қилишлари мумкин.

***

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича GSM ва 3G андозасидаги рухсатномалари 250 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq