«Beeline» korporativ abonentlari uchun qo’shimcha afzalliklar
08.06.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
“Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) копроратив мижозлар учун «Менинг Билайним» ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизими ишга тушганини маълум қилади.

«Абонентларимизга маълумки, 2007 йилнинг март ойида «Менинг Билайним» хизмати фақат жисмоний шахслар учун жорий қилинган эди. Бугун бир оз ўзгартиришлар киритилган ушбу хизматдан корпоратив мижозлар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин. Эндиликда улар тариф режалари, қўшимча хизматлар ҳақидаги маълумотларни Мижозларни қўллаб-қувватлаш Маркази операторисиз ҳам билиб олиш имконига эга бўлдилар», — дея шарҳлади Тижорат Ишлари Директори Евгений Скрипник.

«Менинг Билайним» ўз-ўзига хизмат қилиш тизими корпоратив тариф чизиғидаги барча хизмат режаларининг асосий пакетига киритилган.

Абонентларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимидаги хизматларнинг умумий рўйхати:

1. тариф режалари ҳақида маълумот;
2. ёқилган хизмат тўғрисида маълумот;
3. доллар курси;
4. тўланмаган ҳисоблар рўйхати;
5. тўлов суммаси;
6. шахсий ҳисоб рақами;
7. тариф режасига мувофиқ, мавжуд бепул дақиқалар сони.

Ушбу тизимдан абонент исталган балансда ва ёқилган ҳолатда бўлганда фойдалана олади. Хизматни ёқиш/ўчириш интерфейслар бўйлаб узатилган махсус командалар ёрдамида амалга оширилади. Тизимга мурожаат қилиш барча интерфейслар учун БЕПУЛ.

«Менинг Билайним» абонентларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимидаги командаларнинг умумий рўйхати:

pic

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq