«Билайн»нинг яни офиси Термизда
24.05.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
“Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўзининг хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси фаолият бошлаганини эълон қилди.

«Термизда «Билайн»нинг навбатдаги офиси очилиши компаниямиз фаолиятидаги жуда муҳим қадам ҳисобланади ва бугундан бошлаб сурхондарёликлар «Билайн»нинг тўлақонли хизматидан фойдаланишлари мумкин, — дея шарҳлади Тижорат ишлари Директори Евгений Скрипник. – Абоненетларимиз учун янада яқин бўлиш бизнинг асосий вазифамиздир. Бугунги кунга келиб, абонентларга сифатли хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида офисларимиз очилган».

Термиздаги фахрий абонент сифатида Мадартов Қувондиқ Менгниёзович танланди. У 25 йилдан ортиқ давр мобайнида соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат қилди ва туман касалхонасидаги шифокор-жарроҳдан Сурхондарё вилояти бош жарроҳи даражасигача кўтарилди. Қувондиқ Менгниёзович фаолияти давомида 2000 дан ортиқ операцияларни амалга оширган. Айни пайтда у Республика тиббий тез ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти филилали директори лавозимида меҳнат қилмоқда. «Unitel» компанияси унга замонавий телефон ва уяли алоқадан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Термиз шаҳридаги офис очилиши кунида «Unitel» компанияси Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш Бошқармасига «Тез ёрдам» машинасини совға қилди.

Сурхондарё вилояти Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида, афғонистон чегарасида жойлашган бўлиб, умумий майдони 20 800 квадрат километрни ташкил этади. Континентал иқлим шароитида қиши ўртача ва ёзи иссиқ. Вилоят аҳолиси – 1 676 000 киши.

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq