Жиззахда «Билайн»нинг янги офиси
20.05.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
“Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти («Вымпелком» ОҲЖ таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) Жиззах шаҳрида ўзининг хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси тижорат амалиётларини бошлаганини эълон қилди.

«Компаниямиз ҳозирга келиб нафақат хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтиришга, балки республиканинг ҳар бир вилоятида юқори сифатли алоқани таъминлашга ҳам жиддий эътибор қаратмоқда, — деди «Unitel» МЧЖ Бош Директори Евгений Рубан. – «Билайн» Ўзбекистон бозорига келганидан буён биз Фарғона, Андижон, Наманган, Нукус, Бухоро, Урганч, Навоий, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича хусусий офисларимизни очишга улгурдик».

Жиззахдаги фахрий абонент номига ховостлик Исламов Эркабой Исламович сазовор бўлди. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, фуқаро мудофааси аълочиси, Сталинград жангида иштирок этган Эркабой ота аввал миномётчи, пулемётчи ва артиллериячи бўлган. Шунингдек, у энг йирик танк ҳужумларида иштирок этиб, Харьков, Киев, Львов, Тернополь ва Глагау шаҳарларини озод этишда қатнашган. Эркабой Исламовичнинг кўксини кўплаб орден ва медаллар тўлдириб туради. Қуёшли Ўзбекистонимизнинг маданиятига қўшган сезиларли ҳиссаси учун «Хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига эга бўлган. «Unitel» компанияси унга замонавий телефон ва уяли алоқадан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Жиззах шаҳридаги офис очилиши кунида «Unitel» компанияси Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш Бошқармасига «Тез ёрдам» машинасини совға қилди.

Жиззах вилояти Ўзбекистоннинг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 20 500 квадрат километрни ташкил этади. Вилоят аҳолиси – 910 500 киши.

* * *

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq