«Билайн» абонентлари учун Camel-роуминг
24.04.2007
Rukn: Mobil aloqa.
Muallif: .

pic
Тошкент, 24 апрель 2007 йил. “Unitel” Масъулияти Чекланган Жамияти (ОҲЖ «Вымпелком» таркибига кирувчи ва Ўзбекистон ҳудудида «Билайн» савдо маркаси остида уяли алоқа бўйича хизмат кўрсатувчи компания) 2007 йил 24 апрелдан бошлаб «Билайн» абонентлари чет мамлакатларда турган ҳолда халқаро автоматик Camel-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкинлигини эълон қилади.

Халқаро автоматик Camel-роуминг – бу «Билайн» абонентларига улар чет давлат ҳудудида юрганда, реал вақтда уяли алоқа хизмати учун сафрлаётган харажатларини назорат қилишга имкон берувчи хизмат туридир. Бунда алоқада бўлиш учун абонентнинг ҳисобида мусбат баланс бўлиши кифоя. Абонент исталган маҳал *102# (чақирув тугмачаси) кодини териб ўз балансини билиб олиши ёки *104* (карта коди)# (чақирув тугмачаси) ёрдамида тўлов картасини ишга тушириши мумкин.

«Unitel» компанияси биринчилардан бўлиб Camel-роуминг хизматини тақдим этаётган мамлакатларга Россия («Вымпелком» ОҲЖ тармоғида – бу ерда халқаро Camel-роуминг хизмати 78 та вилоятда, яъни Россиядаги «Билайн» тармоғи мавжуд барча ҳудудда мавжуд), Украина («Украинские Радиосистемы» ЁҲЖ оператори тармоғида), Қозоғистон («Картел» тармоғида) ҳамда Тожикистон («Таком» тармоғида) киради.

«Билайн» абонентлари чет мамлакатларги чиққанда муаммога дуч келмаслиги учун, биз хорижий ҳамкорлар билан ишлашни давом эттирамиз, ахир Camel-роуминг абонентларимиз учун исталган мусбат балансда ишга тушади, — дейди «Unitel» МЧЖ Бош Директори Евгений Рубан, — айни пайтда бошқа мамлакатлардаги операторлар билан синов амалиёти олиб борилмоқда ва яқин кунларда абонентларимиз бу хизматдан бошқа ўлкаларда ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади».

Халқаро Camel-роуминг хизматини ёқтириш учун ҳеч нарса талаб қилинмайди – хизмат автоматик равишда ёқилади ва «Билайн»нинг барча абонентлари (жисмоний шахсалар) учун қўлланади.

*****

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи таркибига Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон ва Ўзбекистондаги, шунингдек, яқинда сотиб олинган Грузия ва Арманистондаги уяли алоқа соҳасида хизмат кўрсатувчи операторлар киради. «Вымпелком» компаниялари гуруҳининг уяли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича рухсатномалари 240 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни қамраб олади. Бунга Россиянинг 78 вилояти (Россия аҳолисининг 94%ини ташкил этадиган 136.5 миллион киши), шунингдек, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистоннинг барча ҳудуди киради. «Вымпелком» ОҲЖ Россиянинг Нью-Йорк фонд биржасига киритилган биринчи компаниясидир. Компания акциялари ушбу биржада VIP рамзи остида квоталанади.

«Вымпелком» компаниялари гуруҳи ўз операцияларини номи остида амалга оширадиган «Билайн» савдо маркаси Interbrand Zintzmeyer&Lux AG ҳамда Business Week-Россия журнали ҳамкорликда тузган Россиянинг энг кучли ва энг қимматбаҳо брендлари рўйхатининг бошида турди. Interbrand Group Американинг Business Week журнали билан беш йилдан буён энг юқори даражада квоталанадиган дунё маркалари рейтингини тузиб келмоқда. Тадқиқот услуби барча илғор аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган. «Билайн» 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ суммага баҳоланган.

Қўшимча маълумот учун мурожаат:
Фарҳод Алимов
Тел. 373-04-05, email: [email]falimov@beeline.uz[/email]

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq