Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан Интернет ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари
06.03.2006
Rukn: Yangiliklar.
Muallif: .
pic

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги қилган маърузасида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ўсишининг таъминлаш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш борасида бир қатор устувор йўналишларни ва вазифаларни белгилаб берган. Натижада 2005 йилда олиб борилган ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида давлатимизнинг деярли барча сохаларида стабил иқтисодий ўсиш кузатилди.

Ахборотлаштиришни ривожлантириш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ресурсларидан барҳаманд бўлишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш алоқа ва ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришни асосий вазифалари ҳисобланади.

2005 йил давомида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида хам ўзининг натижаларини берди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури, Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган дастурлар ва Кенгашнинг иш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Алоқа ва ахборот-коммуникация соҳасидаги ислоҳотларни бориши қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланади.

Биринчидан – алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган меёрий-хуқукий база такомиллашмоқда:

Почта соҳасини янада ривожлантириш мақсадида «2010 йилгача почта алоқа шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 128-сон қарори (2005 й. 19 майдаги 128-сон);

«Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПҚ-91-сон қарори қабул қилинган (2005 й. 2 июндаги);

Шунигдек Ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантиришга таалуқли қабул қилинган Қонунларни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-117-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ:

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли орган этиб тайинланди.

Давлат бошқарув органларида ахборот технологияларни жорий этиш дастури,
2010 йилгача телекоммуникация ва маълумотларни узатиш тармоқларининг ривожланишнинг мақсадли йўналишлари хамда

Миллий ахборот қидирув тизимини яратиш ва ривожлантириш дастури тасдиқланди.

АКТ жуда тез ривожланишини хисобга олиб, у билан бирга сохадаги долзарб муаммоларни ечиш мақсадида, мавжуд компьютер хатарларидан химоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентни томонидан 2005 й. 5 сентябрида «Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги махсус ПҚ-167-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ-149-сон «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматларини ривожлантириш ва уни хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори;

Таълим йўналишидаги АКТ ривожланишини, асосан уларни мактабларда ривожланишига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2005 й. 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг “Зиёнет” жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-191-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон «ZiyoNET» ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан:

— Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом;
— давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

Электрон рақамли имзо соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида, электрон хужжат алмашинувига, электрон тижоратга асос бўладиган Вазирлар Маҳкамасининг махсус “Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисидаги” 2005 й. 26 сентябридаги 215-сон қарор кабул қилинди.

Иккинчидан – телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришда ҳам бир қатор ютуқларга эришилди.

Асосий телефонлар сони йил бошига нисбатан 35,4 минг донага ўсиб, 2006 йилнинг 1 январь холатига 1 млн. 730 мингтани ташкил этди. Монтаж қилинган АТСларнинг ишлатиш коэффициенти 88,4 фоизга етказилди. Барча АТСларда электрон АТСларнинг улуши ошиб, улар 66,2 фоизни ташкил қилди.

Уяли телефон алоқаси абонентлари сони 1 млн. 150 мингтани ташкил этди ва йил бошига нисбатан 111,4 фоизга ортди.

pic

Учинчидан – Интернет бозори ва АКТ соҳаси тез суъратлар билан ривожланмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори билан белгиланган кўрсаткичлар куйидагича:

Интернетга уланиш хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар сони 425 ташкил этди, жумладан 344 таси жамоа пунктлари;

— жамоа пунктларининг умумий сони 344 та;
— халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 143,104 Мбит/с (Дастур бўйича мақсадли йўналишлар 2005 йил якунига – 128 Мбит/с);

pic

— Интернетдан фойдаланувчилар сони 855 минг та (Дастур бўйича мақсадли йўналишлар 2005 йил якунига – 246,0 минг фойдаланувчи), яъни 1000 фуқаро ҳисобига 33 фойдаланувчи.
— 100 фоиз давлат бошқарув органлар Интернет тармоғига уланган (Дастур бўйича мақсадли йўналишлар 2005 йил якунига – 33,4 %).

pic

— республика шаҳарларини ракамли телекоммуникаиця тармоклари билан камраб олиш даражаси 100 % (Дастур бўйича мақсадли йўналишлар 2005 йил якунига 100%);
— туман марказларини рақамли телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олиш 84 %;
— телекоммуникация тармоқлари билан қишлоқ жойларини қамраб олиш даражаси 90 фоизни (дастур бўйича — 89,7%), шу жумладан рақамли телекоммуникаиця тармоклари қамраб олиш даражаси 52 фоизни (дастур бўйича – 50,8%) ташкил этди.

pic

Интернет тармоғига уланган давлат бошқарув органлар сони, таркибий бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда 01.01.2006й. ҳолатига 735 тани, хўжалик юритувчи субъектлар сони 15150 тани ташкил этади.

pic

Сирдарё вилоятида электрон хукумат бўйича пилот лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ-167-сон «Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази «Ўзинфоком» ҳузурида Компьютер ходисаларига чора қўриш хизмати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2005й. ПҚ-191-сон «Ўзбекистон Республикасининг жамоа умумтаълим тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан «Ўзинфоком» Маркази томонидан «ZiyoNET» ахборот тармоғи ташкил этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2005й. 282-сон «ZiyoNET» ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори билан «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини яратиш, ривожлантириш ва жамлаш дастури, мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни «ZiyoNET» тармоғига улаш режа-жадвали, ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва «ZiyoNET» тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарорларини амалга ошириш мақсадида Агентлик ва ФТМТМнинг электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказлари ташкил этилиб, синов режимида ишлатилмоқда.

Тўртинчидан — Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2005й. 256-сон «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби ҳамда Давлат ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди.

Ўтказилган таҳлил натижалари бўйича 2005 йил якунига ўртача 96,7 % республика давлат бошқарув органлари ўз веб-саҳифаларига эга.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ПҚ-117 сон қарори асосида Интернет тармоғида Ўзбекистон хақидаги ахборот ресурсларини шакллантириш ва кўпайтириш бўйича маълум ишлар олиб борилди. Бунда яратилаётган Миллий қидирув тизимини яратиш ва янгилатиш бўйича, уни турли йўналишлардаги ахборот ресусрлар билан тўлдириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда пилот лойиҳаси ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш учун тегишли компьютер воситалари сотиб олиш бўйича танлов ўтказилди.

Мазкур қарорга мувофиқ 58 та ахборот ресурслари ишлаб чиқилиши керак эди, олиб борилган таҳлил натижасида 15 та ахборот ресурслари мавжудлиги ва 43 та ахборот ресурслари ишлаб чиқиш кераклиги аниқланди. Ҳозирги кунда 38 та ахборот ресурслари ишлаб чиқилди (88,4 %), техник тайёр бўлганлар сони 5 тани (11,6 %) ташкил этди.

Шу билан биргаликда Интернет тармоғида 17 та ёзувчи ва шоирларнинг ҳамда 3 та газеталарнинг веб-саҳифалари ишлаб чиқилиб, Интернет тармоғига жойлаштирилди.

Бешинчидан – Ахборот-коммуникация соҳасида кадрларни тайёрлаш ишлари такомиллаштирилмоқда

Тошкент ахборот технологиялари университетида «Ахборот хавфсизлиги», «Электрон тижорат», «Автоматлаштирилган тизимларда ахборотни қайта ишлаб чиқишни боқариш», «Ҳисоблаш машиналари», «Мобил алоқа тизимлари» бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Тошкент ахборот технологиялари университети қошида CISCO ҳамда ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасида аёлларни тайёрлаш бўйича марказлар ташкил этилган.

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарори билан Самарқанд, Фарғона, Урганч, Нукус ва Қарши шаҳарларида Университетнинг филиаллари ташкил этилди.

Ёш дастурчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш маркази ҳузурида Майкрософт компаниясининг IT-академияси ташкил этилди. Маркази томонидан 230 тадан ортиқ талабалар дастурлаш бўйича ўқитилди.

«ЎзИнфоКом» маркази SUN Microsystems компанияси билан ахборот-коммуникация технологиялари бўйича автоматлаштирилган тренинг маркази ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2005й. ПҚ-117-сон қарорига мувофиқ «Ўзинфоком» маркази томонидан махсус курсларда 22 вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ўқитилди.

Orphus system
O'zbеkistonda AKT yangiliklaridan birinchilar qatorida xabardor bo'lish uchun Telegramda infoCOM.UZ kanaliga obuna bo'ling.
Telegramga qo`shmoq
WhatsAppga qo`shmoq
Odnoklassnikiga yubormoq
VKontakteda bo`lishmoq